Садир Жапаров ҳокимиятга келгандан сўнг амалга эришган «мекенчил»лар

292

Қирғизистонда 2020 йилнинг октябрь ойида ўтган парламент сайловидан кейинги оммавий кўтарилишлар оқибатида Сооронбай Жээнбеков президентлик хизматидан кетиб, Кубатбек Боронов бошчилигидаги ҳукумат истеъфога кетган.

Жогорку Кенеш депутатлари янги премьер-министр қатори қамоқдан чиқарилган сиёсатчи Садир Жапаровни тасдиқлаб, кейинчалик Жапаровга президентнинг ваколатлари берилган.

Натижаси бекор қилинган парламент сайловига собиқ депутатлар Камчибек Ташиев ва Садир Жапаров тузган «Мекенчил» партияси қатнашган. Дастлабки натижалар бўйича "мекенчил"лар 6,95% овозга эга бўлишган — Жогорку Кенешга ўтиш учун партиялар 7%дан кам бўлмаган овоз олиши керак эди.

Бироқ "мекенчил"ларнинг омадини Жапаров ҳукуматга келиб очди десак бўлади. Сабаби Садир Жапаров ҳукумат раҳбари ва президент вазифасини бажарувчи бўлганда ҳам, ундан кейин президентлик сайловида ғолиб бўлганда ҳам «Мекенчил» партиясининг аъзолари турли хизматларга қўйилган.

«Клооп» Садир Жапаров ҳукуматга келгандан кейин унинг тарафдорлари ва партиядошлари турли лавозимларга эга бўлишганини ўрганиб кўрди.

Ҳукумат

Жапаров премьер-министр хизматига 2020 йилнинг 14 октябрида тайинланган. Унинг ҳукумати таркибига «Мекенчил» партиясидан парламент сайловига номзод бўлган Равшанбек Сабиров, Бактибек Аманбаев ва Алимкадир Бейшеналиев кирган.

Равшан Сабиров / Алимкадир Бейшеналиев / Бактибек Аманбаев

Янги ҳукуматда Сабиров вице-премьер-министр, Аманбаев ҳукумат аппарати етакчиси, Бейшеналиев эса Соғлиқни сақлаш вазири хизматларига эга бўлишган.

*Равшанбек Сабиров 2011-2012 йиллари Ижтимоий ривожлантириш вазирлигини бошқарган. Бишкек шаҳар суди 2013 йили Сабиров «болаларни халқаро асраб олишга рухсат беришда коррупция ишларига аралашган» деб топиб, мулкини мусодара қилиш билан беш йилга озодликдан маҳрум қилинган. Бироқ у бир йилдан кейин амнистия билан бўшатилган.

Янги премьер-министр Улукбек Мариповнинг ҳукуматида Аманбаев ва Бейшеналиев ўз лавозимларида қолишган. Равшанбек Сабировни эса давлат раҳбари Садир Жапаров 6 февралда ўзининг маслаҳатчиси этиб тайинлади.

Бактибек Аманбаев 10 февралда унинг номзоди Қирғизистоннинг АҚШдаги элчилик хизматига кўриб чиқилаётганини хабар қилган.

Куч органлари

Камчибек Ташиев ва Садир Жапаров

Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг собиқ раҳбари Орозбек Опумбаев парламент сайловидан кейин бедарак бўлиб, 9 октябрда ишдан бўшатилган. Жапаров президентнинг ваколатларига эга бўлгандан кейин МХДҚнинг раислигига яқин дўсти Камчибек Ташиевни тайинлаган.

Ташиев Жапаров билан 6 октябрда у қамоқдан бўшатилгандан бери бирга юрган. Бунинг учун депутат Ўмурбек Текебаев Ташиевни «дўст-секретарь» деб атаган. Икки сиёсатчи Сооронбай Жээнбеков билан сўзлашгандан кейин у истеъфога кетиш қарорини қабул қилгани ҳам айтилган.

Курманкул Зулушев

Кейинчалик 22 октябрда, Жапаров яна бир партиядошини, депутат Курманкул Зулушевни бош прокурор хизматига қўйган.

*Курманкул Зулушев 2013 йили Бишкек шаҳар судининг судьяси қатори «ҳукумтани куч билан босиб олишда» гумон қилинган Камчибек Ташиев, Садир Жапаров ва Талант Мамитовнинг ишини қараган. Зулушев ва судья Медербек Сатиев собиқ депутатларни оқлагандан сўнг собиқ президент Алмазбек Атамбаев уларни «ишни қарашда қонун бузгани учун» эгаллаган хизматларидан бўшатган. 20 октябрда Олий суд сиёсатчиларни тўлиқ оқлаган.

Тариел Абитов

«Мекенчил»дан номзод бўлган ва рўйхатда «ишсиз» қатори кўрсатилган Тариел Абитов 2020 йилнинг 20 ноябридан бошлаб ИИВ академиясининг раҳбари деб айтила бошлаган. Шунингдек, Абитов милициянинг полковниги бўлгани маълум қилинган. Олдин у қаерда ишлаганини очиқ манбалардан топиб бўлмаган.

Президент аппарати, судья ва Россиядаги элчи

Жапаровнинг партиядоши Нургази Анаркулов 30 октябрда президент аппаратининг ахборот сиёсат бўлимининг раҳбари этиб тайинланган. Бироқ Анаркулов бу лавозимда кўп турмаган — у 30 январда «йирик суммада пул талаб қилишда» гумон қилиниб, МХДҚ томонидан ушланган.

Нургази Анаркуловнинг қўлга олиниши

Маълумотга кўра, Анаркулов бу пулни давлат лавозимига номзодларнинг бирини муаммосини «ижобий» томонга ҳал қилиш учун талаб қилган. Кейинчалик у уй қамоғига чиқарилди.

Санжарбек Тўлўнбаев

Парламент сайловигача ҳайдовчи бўлиб ишлаган Санжарбек Тўлўнбаев 2020 йилнинг 10 декабридан бошлаб президентнинг жанубдаги резиденциясининг етакчиси этиб тайинланган. Тўлўнбаев жамоатчиликда ўзининг кабинетига Садир Жапаровнинг сурати бўлган гиламни илиб олгани билан маълум.

Тўлўнбаев бу гилам Жапаров қамоқда бўлганида тўқилганини билдирган. Кўп ўтмай Садир Жапаров давлат органлари биноларига ўзининг суратини илмасликни таклиф қилган.

Медетбек Букуев

«Мекенчил»нинг яна бир аъзоси Медетбек Букуев 29 январда президентнинг маслаҳатчиси бўлган.

Шунингдек 17 февралда Жогорку Кенешнинг парламент кўпчилиги Болоткан Дуйшўналиевнинг номзодини Судьяларни танлаш бўйича кенгашнинг аъзолигига таклиф қилди. Дуйшўналиев «Мекенчил»нинг парламент сайловидаги рўйхатида 74чи бўлган.

Гулнура-Клара Самат (Клара Кабилова)

22 февралда Садир Жапаров Жогорку Кенешнинг депутати Гулнура-Клара Саматни (Клара Кабилова) Қирғизистоннинг Россиядаги элчиси қилиб тайинлади. Кабилова «Мекенчил»нинг рўйхатида 8чи бўлган.

Маҳаллий ҳукумат

Жиргалбек Шакиев / Сабиркул Ашимбаев / Абсаттар Сиргабаев / Эрнисбек Ормоков

Жапаров премьер-министр бўлган вақтда партиядоши Сабиркул Ашимбаевни ҳукуматнинг Норин вилоятидаги мухтор вакили этиб тайинлаган.

19 октябрда Ташиевнинг «вакил боласи» дейилган Абсаттар Сиргабаев ҳукуматнинг Жалолобод вилоятидаги мухтор вакили деб қабул қилинган. Сиргабаев «Мекенчил»дан парламент сайловида олдинги беш номзод қаторида бўлган.

Яна бир “мекенчил” Эрнисбек Ормоков 3 декабрда Жалолобод шаҳрининг мери бўлиб сайланган. Шу йилнинг 6 январида Ахси туманига Жиргалбек Шакиев раҳбар бўлиб келган. Шакиев ҳам «Мекенчил» партияси билан парламент сайловига қатнашган.

Жапаровнинг қудалари

Таштанбек Каймазаров / Турусбек Тумўнбаев

Factcheck.kg нашри Садир Жапаровнинг икки қудаси у президент вазифасини бажариб турганда давлат хизматларига тайинланганини ёзди. Аниқроғи, «Унаа» давлат ишхонасига Турусбек Тумўнбаев келса, Миграция ишлари бўйича давлат хизмати раҳбарлигига Таштанбек Каймазаров борган.

Тумўнбаев Садир Жапаровнинг туғишгани Акат Жапарованинг, Таштанбек Каймазаров опаси Райкул Жапарованинг қудаси экани айтилган. Каймазаров натижаси бекор қилинган парламент сайловида «Мекенчил»нинг рўйхатида 42чи бўлган.

Кейинчалик Жапаров бу маълумотни тасдиқлаб, қудаларини бу хизматларга «барқарорликни сақлаш учун» қўйганини айтган.

Бишкек мэрлиги учун курашганлар

Парламент сайловидан кейинги оммавий тартибсизликлардан бугунги кунгача Бишкек шаҳрида тўрт мэр алмашди.

Олдин амалдаги мэр Азиз Суракматов 20 октябрда истеъфога кетиб, унинг ўрнига Нариман Тулеев тайинланган. Бу тайинлаш айрим турғунлар орасида норозилик яратиб, ўнлаган одамлар мэриянинг олдига митингга чиқишган. Йиғилганлар бу хизматга «Мекенчил»нинг аъзоси ва «профессионал митингчи» дейилган Тўрўкан Жунусбековни қўйишни талаб қилишган.

Жунусбеков Бишкек шаҳар кенгашининг депутатлари унинг номзодини қўллаганини айтиб, «душанбадан бошлаб» ишга киришига тайёрлигини билдирган. Бироқ депутатлар Жунусбековни номзодини қўлламаган.

Тўрўкан Жунусбеков

Кейинчалик Тулеев Бишкек шаҳар мерининг вазифасини бажаришдан бош тортиб, унинг ўрнига Балбак Тулўбаев қўйилган. Жунусбеков эса «Мегаком» етакчисининг маслаҳатчиси этиб тайинланган.

Тулўбаев мэрнинг хизматини 9 февралда топшириб, унинг ўрнига тадбиркор Эрмек Нургазиев тайинланган. Бироқ премьер-министр Улукбек Марипов бир кун ўтмай Нургазиевни ишдан бўшатиб, унинг ўрнига Бактибек Кудайбергеновни қўйган.

Русланбек Тагаев

Шу куни Кудайбергеновнинг тайинланишига норози бўлганлар Бишкек мэриясининг олдига митингга чиқиб, бу хизматга Русланбек Тагаевни қўйишни талаб қилишган. Тагаев «Мекенчил» рўйхатида 9-ўринда турган. Бироқ Кудайбергенов лавозимини сақлаб қолган.

Жапаровнинг лавозим олган тарафдорлари

Рискелди Мусаев / Акин Токталиев / Замирбек Базарбеков

Садир Жапаров 27 октябрда ўзининг ҳамқишлоғи Рискелди Мусаевни хавфсизлик кенгашининг котиби қилиб тайинлаган. Мусаев ва Жапаров Иссиқкўл вилоятининг Туп туманига қарашли Кенгсув қишлоғидан бўлади.

Кейинчалик Жапаров ўзининг олдинги адвокатларини хизматларга қўйган. Уларнинг бири Замирбек Базарбеков президент аппаратининг суд ислоҳоти ва қонунийлик бўлимининг раҳбари, Акин Токталиев Дин ишлари бўйича давлат комиссиясини бошқара бошлаган.

Токталиевнинг тайинланиши давлат комиссиясининг ходимлари орасида норозиликка сабаб бўлган. Жамоат адвокат комиссияни бошқара олмайди деб ҳисоблаган. Шунингдек, муассасанинг ходимлари Токталиев кўп йиллар давомида экстремистик ва террористик фаолияти учун судланганларга адвокат бўлганини, у манфаатини ҳимоя қилганлар орасида Қирғизистонда тақиқланган «Хизб ут-Тахрир» ва «Жайшул-Махди» ташкилотларининг аъзолари борлигини қўшимча қилган. Токталиев муфтиятдаги воқеалар сабаб ишдан бўшатилган.

Садир Жапаров ва Алмамбет Шикмаматов

Президентлик сайловида Жапаровнинг Норин вилоятидаги штабини бошқарган собиқ депутат Алмамбет Шикмаматов Инвестицияларни ривожлантириш ва ҳимоя қилиш бўйича агентликнинг директори бўлиб тайинланди. Шикмаматов ўтган йилдаги парламент сайловига «Бир Бол» партияси билан қатнашган.