Республика штаби 24-февралда Қирғизистонда коронавируснинг 24 янги ҳолати аниқланганини маълум қилди.
Коронавируснинг 12 ҳолати Бишкек шаҳрида рўйхатга олинди. Шунингдек, Норин вилоятида тўрт, Чуй ва Ўш вилоятларида учтадан, Баткен вилоятида икки кишида COVID-19 инфекцияси аниқланди.
Бундан ташқари, бир суткада коронавирусдан 59 бемор соғайди — уларнинг орасида бир тиббиёт ходими бор.
COVID-19дан Бишкек шаҳрида — 23, Чуй вилоятида — 19, Иссиқкўл вилоятида тўққиз, Ўш шаҳрида уч, Жалолобод ва Баткен вилоятларида иккитадан, Талас вилоятида бир бемор соғайди.
Бу билан Қирғизистонда COVID-19 инфекциясини юқтирганларнинг умумий сони 86 025 га етди. Уларнинг орасидан 82 938 нафар бемор соғайиб, 1 460 киши вафот этди.
Бугунги кунда касалликдан 379 бемор касалхоналарда даволанмоқда — уларнинг орасидан 20 киши ўта оғир аҳволда. Шунингдек 309 одам уй шароитида даволанмоқда.