Криминал авторитет Колбаевнинг эҳтиёт чораси узайтирилди — у колонияда яна бир ойга қолади

281

Камчи Кўлбаев 22 мартгача №47 колонияда қолишини билдиради.

Камчи Кўлбаев 22 октябрь куни «Авангард» спорт клубида қўлга олинган. МХДҚнинг матбуот хизмати Кўлбаев «уюшган жиноий гуруҳларнинг фаолиятига йўл қўймаслик ва аниқлаш бўйича олиб борилган иш асосида» қўлга олинганини билдирган. У «Жиноий гуруҳ тузиш ва унга иштирок этиш» бўйича айбланмоқда. Ноябрда у №47 ахлоқ тузатиш қамоғига киритилгани маълум бўлган.

МХДҚнинг раҳбари Камчибек Ташиев Камчи Кўлбаевни Қирғизистондаги «криминал оламнинг онабоши» деб ҳисоблайди. Кўлбаев «қонундаги тождор ўғри» қатори танилган.

2012 йили АҚШ президенти Барак Обама энг катта гиёҳванд қатори Кўлбаевни «қора рўйхат»га киритган. 2017 йили эса АҚШнинг Молия вазирлиги ҳам уни «қора рўйхат»га киритиб, Кўлбаевни «Братский круг» халқаро жиноий гуруҳнинг бир қисми деб билдирган. У «Коля қирғиз» деган ном билан танилган.

Камчи Кўлбаев ИИВда уюшган жиноий гуруҳнинг лидери қатори рўйхатга олинган. муассасанинг маълумотига кўра, 2018 йили унга 424 киши кирган.

У Қирғизистон ва Марказий Осиёнинг энг машҳур криминалларининг бири. У 2012 йили жиноий гуруҳ уюштириш, гиёҳванд моддалар сақлаш, ҳукумат вакилига нисбатан зўравонлик қилиш ва одам ўғирлаш айблари билан қўлга олинган.

2018 йили ёзда Коррупцияни ва уюшган жиноятчиликни текшириш бўйича марказнинг (OCCRP) суриштирувчи журналистлари Кўлбаевнинг Дубайдаги уйини топишган. Уларнинг маълумоти бўйича, криминал Dubai Marina туманида Bahar 1 кўчасидаги мулкни сотиб олган — у ердаги мулкларнинг баҳоси 400 минг доллардан 700 минг долларгача етади.

МХДҚ раҳбарининг айтишича, куч органлари «қонундаги ўғри» Камчи Кўлбаев озодликда юрганда УЖГнинг бошқа аъзоларини қўлга ололмаган. Кўлбаев қўлга олингандан бери МХДҚ тез-тез турли жиноий гуруҳларнинг аъзолари билан таниқли криминаллар ушланганини маълум қилган.