Солиқ органлари 1-мартдан бошлаб умумий солиқ декларациясини ярим тунгача, қолаверса дам олиш ва байрам кунлари ҳам қабул қиладиган бўлди. Бу ҳақда Давлат солиқ хизматининг матбуот хизмати маълум қилди.
Таъкидланишича, энди умумий солиқ декларациясини иш вақтида топширишга улгирмаётган солиқ тўловчилар уни соат 09.00дан 24.00гача ва дам олиш кунлари ҳам топшира олишади.
Солиқ хизматининг маълумотига кўра, юридик шахслар даромади ҳақидаги ҳисоботни 2021-йилнинг 1-мартигача, жисмоний шахслар эса 1-апрелгача топшириши керак. Қирғизистонликлар иқтисодий фаолияти, мулки ва ер участкалари ҳақида ҳам маълумот бериши керак.
Солиқ хизмати билдиришича, ягона солиқ декларациясини 1-мартгача «доимий муассасани тузиш билан республика ҳудудида иш олиб борган» маҳаллий ва хорижий ташкилотлар ҳам топширишга мажбур. Бу мажбурият юридик бўлмаган деҳқон ва фермер хўжаликларига ҳам тегшли.
2021-йилнинг 1-апрелигача ягона солиқ декларациясини муниципал ходимлар ва ҳусусий тадбиркорлар, унинг орасида патент асосида солиқ тўловчилар топшириши керак. Бу вақтгача ер участкаси, транспорт воситаси ёки кўчмас мулки бор жисмоний шахслар ҳам топшириб улгуриши керак.
Декларацияни ўз вақтида топширмаган жисмоний шахсларга 5 минг сом, юридик шахсларга 13 минг сом миқдорида жарима солинади.
ДРХдан 2019-йили пандемиядан сабаб декларация топшира олмаган жисмоний ва юридик шахслар буни жорий йилнинг 1-апрелигача топширса бўлишини қўшимча қилди.