Қирғизистонда Россиянинг «Спутник V» вакцинаси рўйхатга олинди

286

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг матбуот хизмати Қирғизистонда COVID-19 касаллигига қарши Россияда ишлаб чиқарилган «Спутник V» вакцинаси рўйхатга олинганини маълум қилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги билдиришича, вакцина Дори-дармон ва тиббий техникалар билан таъминлаш департаментида рўйхатдан ўтди.

«Спутник V” вакцинасини рўйхатга олиш орқали яқин орада аҳолини коронавирус инфекциясидан ҳимоя қилиш учун оммавий эмлашга шароит тузилади», — деб қўшимча қилишди вазирликдан.

Россия вакцинасидан ташқари, Қирғизистон Британиянинг AstraZeneca вакцинасидан 500 доза миқдорида олади. Вакциналарни Глобал альянс COVAX дастури асосида бермоқчи.

Вакцина ва иммунлаштириш бўйича глобал альянс AstraZeneca вакцинаси билан таъминлашни 2021 йилнинг февраль ойнинг бошида бошлаган. AstraZeneca вакцинасини сақлаш шароити 2-8°С тузади (оддий музлаткич шароити). Сақлаш муддати олти ой.

«Спутник V» ҳақида нималар маълум?

«Спутник V» — «Гамалеи номидаги эпидемиология ва микробиология тадқиқот миллий маркази» томонидан ишлаб чиқилган Россия вакцинаси. Россияда вакцина 2020 йилнинг августида рўйхатга олинган.

Бу вақтгача соғлиқни сақлаш вазирлиги COVAX глобал альянси асосида Қирғизистон америкалик Pfizer ва германиялик BioNTech компанияларининг вакциналаридан фойдаланишни режалаштирган эди. Бироқ ўлкада махсус музлаткичлар йўқ бўлгани сабаб Қирғизистон бу вакциналарни ҳозирча олмади.

Кейин Қирғизистоннинг Соғлиқни сақлаш вазири Алимкадир Бейшеналиев Sputnik.kg нашрига интервью бериб, Қирғизистон Россиядан коронавирусга қарши «Спутник V» вакцинасидан 500 минг дозасини сўраганини хабар қилган. Вазирлик 250 минг одамни эмлаш учун 500 минг доза етарли деб қўшимча қилган, эслашнинг ўзи икки босқичда ўтади.

Россиянинг «Спутник V» вакцинаси синовларнинг учинчи фазаси бошлангунча COVID-19 касаллигига қарши рўйхатдан ўтган биринчи вакцина. Уни ишлаб чиққанлар вакцинанинг самарадорлиги 95%ни ташкил қилади деб ишонтиришган.

* Синовларнинг учинчи фазасида кўнгиллиларнинг сони кўпаяди ва улар икки гуруҳга бўлинади. Биринчи гуруҳга вакцина, иккинчиларга — платсебо қилинади.

Клиник синовларнинг учинчи фазасининг натижаси айтилмагани ва шошилинч рўйхатга олиниши россиялик вакцинанинг имижига салбий таъсир қилиб, илмий муҳитда норозилик яратди.

Бироқ 2 февралда обрўли The Lancet тиббиёт журналида россиялик вакцинанинг клиник синовларининг учинчи фазасини натижаси эълон қилинган. Синовга 19 866 киши қатнашган. Унга кўра, вакцинанинг таъсири 91,6% тузган, кўнгиллиларнинг ҳеч бирида салбий таъсир кузатилган эмас.

Вакцина 60 ва ундан юқори ёшдаги одамларда ҳам самарали бўлган. Бироқ у вояга етмаганларга, ҳомиладорлар ва эмизикли аёлларга қилиб, синалган эмас. Шу сабаб вакцина бу гуруҳдаги одамларга қандай таъсир қилиши ҳозир номаълум. «Спутник V» уч ҳафта оралиқ билан икки марта сайилади. Вакцинанинг иккинчи компоненти қуйилгандан сўнг уч ҳафтадан кейин иммунитет пайдо бўлади.

«Спутник V» Россиядан ташқари, Беларус, Аргентина, Боливия, Сербия, Алжир, Фаластин, Венесуэла, Парагвай, Туркманистон, Венгрия, БАА, Эрон, Гвинея Республикаси ва Тунисда рўйхатга олинган.