Матраимов мамлакатга келтирган зарарнинг ўрнига беран бинода Аҳолига хизмат кўрсатиш маркази очилади

270

Ҳукуматнинг матбуот хизмати 22 февралда яқинда Бишкекда янги аҳолига хизмат кўрсатиш маркази (АХМ) очилишини билдирди. У аввалги «Элдорадо» савдо маркази биносида жойлашади.

Бу вақтгача депутат Искендер Матраимовнинг аёлига тегишли бўлган «Элдорадо» биноси божхона хизмати раҳбарининг собиқ ўринбосари Райимбек Матраимов томонидан коррупция иши бўйича давлатга келтирган зарарнинг ўрнига республика тасарруфига ўтказилган.

Премьер-министри Улукбек Марипов Бишкек шаҳридаги аҳолига хизмат кўрсатиш марказининг бирига режадан ташқари текширув билан борди. Текширув вақтида ҳукумат раҳбари янги марказ персонал ва тегишли ускуналар билан таъминланади деб билдирди.

Бундан ташқари, ИИВ ва Мудофаа вазирлиги орқали барча маълумотлар берилиб, қулай шароитда хизмат кўрсатилади.

«Бишкек шаҳрида ва бутун республика бўйича хизмат кўрсатиш марказларининг сонини ошириш, шунингдек барча аҳолига хизмат кўрсатиш марказларида навбат кутувчи фуқароларнинг қулайлиги учун шароитлар яратишни ва давлат хизмат кўрсатиш сифатини оширишни топширди», — деб билдиришди ҳукуматда.

Бундан ташқари, хизмат кўрсатиш марказларининг раҳбариятига шахсий кабинетларни «open space» (очиқ типдаги офис) форматида лойиҳалаш топширилди, бу ходимларни мижозлар билан иш олиб боришини кузатишга ва турли вазиятларда тезкор жавоб қайтаришга имкон беради.

Матраимовнинг иши

Райимбек Матраимов — «Клооп», «Азаттык» ва OCCRPнинг Қирғизистондан чиқарилган 700 млн доллардан ортиқ маблағ ҳақидаги журналистик суриштирувининг асосий фигурантларидан бири.

Бунга қадар Матраимов божхонадаги коррупция иши бўйича айбланувчи қатори ўтган. Бироқ 11 февралда Биринчи май туман суди айбини тан олган Матраимовни озод қилган.

Шунчалик катта масштабдаги иш бўлишига қарамай, Бишкекнинг Биринчи май туман судида ўтган мажлис тез тугаб, бир соатга етмаган вақтда Матраимов божхонадаги коррупция схемалари бўйича айбини тан олиб, суд уни айбдор деб топиб, унга 260 минг сом (3 минг АҚШ доллари) жарима солган.

Жаримадан ташқари, Матраимов давлатга 2 млрд сом (24 млн АҚШ доллари) зарарни тўлаб берган — бу коррупция схемалари орқали чиқариб кетган сумманинг деярлик 3,5%и.

Маблағнинг кўп қисмини — 1,4 млрд сомни — Матраимов минфиннинг махсус ҳисобига ўтказган, қолганини савдо маркази билан тўққиз уйини бериб қутилган.