Сапар Исаков: Матраимовнинг ўғрилиги аниқланиб қамоққа олинди, вақт барини ўз ўрнига қўяди

319

Собиқ премьер-министр Сапар Исаков қидирувга берилгандан тўрт ой ўтиб, фейсбук саҳифасида фикр қолдирди. Унда «эртами-кеч ҳақиқат қарор топади» деб айтилади.

«Ҳурматли ҳамюртлар! Эртами-кеч ҳақиқат юзага чиқиб, адолат ўрнатилади», — деган Исаков. Унинг эълон қилган постида локация қатори Россиянинг Москва шаҳри кўрсатилган. Бироқ Исаков ўзи қаерда эканини ёзган эмас.

Шунингдек собиқ премьер божхона хизматининг собиқ ўринбосари Райимбек Матраимовни вақтида ишдан «ўғри» бўлгани учун олганини таъкидлади.

«Раимбек Матраимовнинг ўғрилигини 2017-йили аниқлаб, ишдан бўшатганман. Ҳозир ўғрилиги тасдиқланиб қамоққа олинди, вақт ҳаммасини ўз ўрнига қўяди», — деб ёзган у.

* Райимбек Матраимов — «Клооп», «Азаттык» ва OCCRPнинг Қирғизистондан чиқарилган 700 млн доллардан ортиқ маблағ ҳақидаги журналистик суриштирувининг асосий фигурантларидан бири.

Бундан кўп ўтмай ИЭМ бўйича билдирув ёзиб, иссиқлик электр марказидаги аварияга чиндан ҳам айбдор бўлганлар айбловлар ортига яшириниб, собиқ президент Сооронбай Жээнбековнинг «сиёсий буюртмасини бажарган» деб таъкидлаган.

Бунга қадар Исаков Франциядан бошпана сўрагани бўйича маълум қилинган эди, бироқ унинг адвокати Замир Жоошев бошпана воқеаси бўйича ва мижози қаерда экани ҳақида хабари йўқлигини айтган.

Исаков ўтган йили 6-октябрга ўтар кечаси қамоқдан чиқарилган. Шу кунлари парламент сайловидан норози бўлганлар Оқ уйни босиб олгандан кейин қамоқдаги бир қанча сиёсатчилар чиқарилган.

Шундан кейин сиёсатчиларнинг айримлари қайта ахлоқ тузатиш муассасаларига қайтарилган эди. Бироқ Исаков сақланаётган қамоққа қайтиб бормаган. У Молдовановка қишлоғидаги №27 колонияда бўлган. Кейинчалик ўтган йилнинг 26-октябрида Жазони ижро этиш давлат хизмати Исаковни халқаро қидирувга берган.

Сапар Исаков — Бишкек ИЭМни реконструкция қилишдаги коррупция бўйича 2019-йили айбдор деб топилиб, 15 йилга озодликдан маҳрум қилинган. Кейин Исаковга Тарих музейини ва Чолпон-Отадаги от майдонини янгилаш ишларида коррупцияга алоқаси бор деб айб қўйилиб, суд уни 18 йилга қамоққа ҳукм қилган. У 2017-йилнинг август ойидан 2018-йилнинг апрель ойигача премьер-министр бўлган.