Россия ҳукумати Қирғизистоннинг ИИВ гиёҳванд моддаларни ноқонуний айлантиришга қарши курашиш хизматига 2021-2022 йилларга 5,2 млн доллар ажратади. Бу ҳақдаги қарор 20 февралда Россиянинг расмий ҳуқуқий ахборот интернет-порталида берилди.
Ҳужжатга кўра, «Қирғизистоннинг гиёҳванд моддалар айланишига қарши курашиш хизматига моддий ёрдам кўрсатиш» ҳақидаги таклифни ҳукуматга Россия ИИВ берган.
Федерация ҳукуматининг маълумотига кўра, 2021 йили қирғиз ИИВнинг гиёҳванд моддалар айланишига қарши хизматига 3,5 млн доллар ажратади, қолган 1,7 млн — 2022 йили берилади.
Қирғизистоннинг Молия вазирлиги ҳақиқатдан ҳам шундай операция олиб борилаётганини тасдиқлади, бироқ пул иқтисод ва молия вазирлиги орқали ўтмайди. Мазкур хизматдан «Клооп»га ҳозирча бу ҳақда изоҳ беришга эрта деб билдиришди.