Видео: Матраимовларга қарашли Ала-Арчадаги сарой

358

Factcheck.kg нашри 22 февралда «Матраимовнинг саройи» номли видео эълон қилди. Мазкур видеода Қирғизистондаги энг таъсирли дейилган Матраимовларнинг оиласига тегишли бўлган Бишкекнинг Ала-Арча вип-шаҳарчасида жойлашган бир неча уйлар ҳақида баён қилинади.

Журналистлар уйнинг ҳовлисида Париждаги Лувр пирамидасининг ва Келишим майдондаги фавворанинг нусхаларини кўришган. Шунингдек, спутник орқали олинган суратда уйларнинг бири сурдирилиб, унинг ўрнига футбол майдончаси қурилаётганини кўриш мумкин.

Бундан ташқари, Factcheck.kg нашрининг манбалари сарой ичида олинган суратларни беришган.

«Олтин югуртирилган безаклар, деразалардаги ўйма витражли шифтлар, қадимий ванналар, суратлар ва деворлардаги ўйма нақшлар. Қаерга қарасанг — подшоҳларга хос нарсалар», — деб баён қилди журналист Актилек Капаров.

Ала-Арча шаҳарчаси жуда престиж ҳудуд ҳисобланади. Бу ерга хавфсиз ва қиммат уйлар қурилган, яшовчилар ва уларнинг яқинлари кириб-чиқа оладиган участка. Масалан бу шаҳарчада собиқ премьер-министр Ўмурбек Бабановнинг уйи жойлашган.

Суриштирувдаги сарой 2019 йилнинг май ойигача собиқ божхоначи Райимбек Матраимовнинг акаси депутат Искендер Матраимовга тегишли бўлган. Видеодаги уйлар 5 бўлимда қурилган ва унинг майдони деярлик 1 гектарни ташкил қилади. Биринчи ер участкаси 2012 йили декабрь ойида олинган — унинг ҳажми 2 400 кв метрни тузган. Кейинчалик 2016, 2017 ва 2019 йиллари қолган ер участкалари қўшилган.

2019 йилнинг 13 майида Матраимов бу кўчмас мулкни «Каганат Инвест» холдинг асосчиларидан бири Нурбек Осмоновга сотган. Орадан икки ҳафта ўтгандан кейин «Азаттык» Матраимовларга боғлиқ «Қирғизистондан чиқарилган миллионлар ҳақида» номли суриштирувни эълон қилган. Унда собиқ божхоначи Райимбек Матраимов асосий қаҳрамон бўлган.

Нурбек Осмоновнинг туғишгани Айбек Осмонов «Мекеним Кыргызстан» ва «Ийман Нуру» партияларига асос солган. Бироқ у натижаси бекор қилинган 2020 йилнинг 4 октябридаги парламент сайловига қатнашган эмас.

«Мекеним Кыргызстан» партияси Матраимовларнинг оиласига қарашли экани айтилган. Сабаби бу партиянинг рўйхатида Искендер Матраимов ва унинг тарафдорлари бўлишган. «Ийман Нурунун» ташкилотчиларидан бири Чингиз Макешов бу вақтгача Осмоновларга Райимбек Матраимов томонидан босим бўлганини билдирган.

Factcheck.kg мазкур сарой 2020 йилнинг 27 ноябрида Матраимовларнинг «эски дўсти» Нурлан Акматовга ўтганини аниқлади. Акматов Европа тараққиёт банкининг Қирғизистондаги вакили. Бунга қадар ижтимоий тармоқларда Акматовнинг Райимбек Матраимов билан тушган сурати тарқаган.

Нурлан Акматов ва Райимбек Матраимов (ўртада)

Собиқ божхоначи Райимбек Матраимовнинг ва унинг оиласига қарашли мулкни «Клооп», «Азаттык», OCCRP ва Bellingcat текшириб, шу асосида интерактив карта тайёрлаган. Унда Матраимовларга қарашли бошқа бойликларни ҳам кўра оласизлар.