Баткен: Масжиддан 77 минг сом ўғирлаган турғун қўлга олинди. У пулни кийим-кечакка сарфлаган

290
Сурат: Баткен ВИИБи

Баткен вилоятининг Сулукту шаҳрида «Нур-Вали» масжидидан 77 минг сом ўғирлаган турғун ушланди. Баткен вилоятининг ички ишлар бошқармасининг матбуот хизмати маълум қилишича, воқеа 20 февралга ўтар кечаси бўлган.

«Тезкор текширувлар натижасида Лайлак туманининг Оқариқ қишлоғининг 24 ёшли яшовчиси қўлга олинди. У масжиднинг ҳисобхонасидаги темир сейфни бузиб, 77 мингдан ортиқ пулни ўғирлаб кетган», — деб билдирди Баткен ВИИБидан.

Бундан ташқари, милиция қўлга олинган гумондор шаҳар ҳудудидаги масжидларга ўрнатилган садақа қутиларининг ичидаги пулларни ҳам ўғирлаб юргани аниқланганини қўшимча қилди.

Шунингдек, гумондор биринчи сўроқда ўғирланган пулдан 5 минг сом қолганини айтган. «Кактус» нашри маълум қилишича, маблағни у кийим-кечак сотиб олишга сарфлаган.

Мазкур факт жиноятларнинг ягона реестрига «Ўғирлик» моддаси билан рўйхатга олиниб, гумондор вақтинча сақлаш жойига киритилди.

6 январда мазкур вилоятда Қизилқия шаҳрининг 39 ёшли турғуни куч қўллаб, қўл-оёғини боғлаб, уйидаги 100 минг сом ва қимматбаҳо заргарлик буюмларини ўғирлаб кетган уч киши қўлга олинган. Ҳозирда «Қароқчилик» моддаси билан тергов амаллари давом этмоқда.