Бакит Риспеков: Матраимовнинг қон босими кўтарилди, Абилгазиев очлик эълон қилмаган

35
Мухаммедкалий Абилгазиев / Райимбек Матраимов

Қийноқларнинг олдини олиш бўйича миллий марказнинг етакчиси Бакит Риспеков Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг тергов изоляторига борди. Бу ерда собиқ премьер-министр Мухаммедкалий Абилгазиев ва собиқ божхоначи Райимбек Матраимов сақланмоқда.

Риспеков МХДҚнинг тергов қамоғига Абилгазиев очлик эълон қилди деган маълумотидан кейин борган. Марказнинг етакчиси «Азаттык»қа берган интервьюсида Абилгазиев очлик эълон қилмаганини билдирди.

Шунингдек у Матраимов билан ҳам учрашди — собиқ божхоначи текширувчиларга қон босими кўтарилиб кетганини айтган. Икки гумондор ТИЗОдаги шароитлардан ва ходимларидан даъвоси йўқлигини билдиришган.

Махсус хизмат Абилгазиевни «Коррупция» ва «Ноқонуний бойиш»да гумон қилиб, 26 январда ҳибсга олган. Махсус хизматнинг маълумоти бўйича Абилгазиев премьер бўлган вақтда «Кумтор Голд Компани» ишхонасига қўшимча ер бўлиб берган.

Натижада Қумтўр олтин конининг майдони икки марта кўпайиб, 26,3 минг гектарга етиб қолган. У майдонга музликлар билан қўриқ ерлари ҳам киради. Бишкекнинг Биринчи май туман суди 29 январда собиқ премьерни икки ойга қамоққа олган.

Божхона хизмати раисининг собиқ ўринбосари Райимбек Матраимов «жиноий даромадларини қонунийлаштириш»да гумон қилиниб, 18 февралда қўлга олинган. Бу вақтгача Матраимов Жануби-ғарб ва Шимоли-шарқ божхонасининг собиқ етакчилари Нурлан Раджабалиев ва Абдибахаб Боронбаев билан биргаликда божхонадаги коррупция схемалар тузишда айбдор деб топилиб, ҳар бирига 260 минг сомдан жарима солган.

Бу ҳукмга божхоначилар тергов билан ҳамкорлик қилиб, давлатга келтирилган зарарни тўлагани сабаб бўлган. Матраимов 2 млрд сом, Раджабалиев 12 млн, Боронбаев эса 8 млн сом пул тўкишган.

Биринчи май туман суди 20 февралда Матраимовни МХДҚнинг тергов изоляторига киритган. Матраимовларнинг тарафдорлари бу қарордан норози бўлиб, Бишкек шаҳрида ва Қорасув туманида митингга чиқишган.