МХДҚ: Тожикистон томон қирғизистонликларни гаровга олмаган

275
Баткен вилояти. Сурат: Дастан Умўтбай ўғли

Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси Баткен вилоятининг турғунларини тожик томон гаровга олганини инкор қилди. Махсус хизматнинг 22 февралдаги маълумотига кўра, Қирғизистоннинг беш фуқароси Тожикистон ҳудудида давлат чегарасини бузгани учун ушлаган.

«Қўлга олинганлар Тожикистон ҳудудини ноқонуний равишда 900 кг металл, 2 бош мол ва 3 бош қўйни олиб ўтишга ҳаракат қилган вақтда Тожикистоннинг куч тизимлари томонидан ушланган. Ҳозирда уларга нисбатан тожикистонлик куч тизимлари тергов ҳаракатларини олиб бормоқда», — деб ёзилади маълумотда.

Бундан ташқари, мазкур билдирувда қўлга олинган фуқароларни Қирғизистонга қайтариш бўйича сўзлашувлар олиб борилаётганини қўшимча қилди.

Бу вақтгача ижтимоий тармоқларда Қирғизистоннинг мол бозорга борган фуқароларини тожик томон гаровга олгани ва умумий 22га яқин одам ушлаб турилгани бўйича маълумотлар тарқалган. Кейинчалик 100га яқин турғун Тожикистонда қўлга олинган ҳамқишлоқларини бўшатишга ёрдам сўраб, вилоят маъмуриятининг олдига йиғилгани хабар қилинган.

Йиғилганлар билан Баткен вилоятининг етакчиси Ўмурбек Суваналиев учрашиб, чегарани ноқонуний кесиб ўтгани учун беш қирғизистонлик ушлаб турилганини маълум қилган.

Шунингдек, вакилликдан қўлга олинганлар Лайлак туманининг Янги ер қишлоқ ҳукумати орқали Тожикистоннинг мол бозорига бориб, Соғди вилоятининг Кистакуз ҳудудида ушланганини билдирган. Муассасадан хабар қилишларича, улар йўл топмай, адашиб қолиб, қонунни чегара ўтказиш бекатидан ўтмагани сабаб, Тожикистон ҳудудининг махсус хизмати томонидан қўлга олинган.