COVID-19дан республика бўйича 76 фоизга яқин уй хўжаликлари жабрланган. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитасининг маълумотида айтилади.
*Уй хўжалиги — турар-жойда бирга яшаган, маблағларини тўлиқ ёки қисман бириктириш ёки сарфлаш билан бутун хўжаликни тебратган одам ёки одамлар гуруҳи ҳисобланади.
COVID-19нинг Қирғизистондаги болалар ва аёллар ҳолатига кўрсатган таъсири бўйича сўровномага 3 869 оила жавоб берган. Уй хўжаликлари инфекция тарқалиши сабаб юзага келган қийинчиликларнинг камида бирига дучор бўлишган.
«Уй хўжалигида даромадлар камайган, болаларнинг ота-онаси онлайн ўқитишдан қаноатланмаган, оиланинг бир аъзоси коронавирус юқтирган ёки вафот этган , соғлиқни сақлаш хизматларига муҳтож бўлиб, бироқ қайсидир сабаблар билан уни ололмаган», — деб ёзилади маълумотда.
«Қирғизистондаги болаларнинг ва аёлларнинг ҳолатига COVID-19 кўрсатган таъсири» бўйича сўров оналарга туғруққача ва туғруқдан кейин кузатув олиб бориб, болаларнинг билим олишини деталли ўрганишга йўналтирилган.
Маълумотга кўра, 17 ёшгача бўлган боласи бор 86%дан ортиқ оила хўжалиги бор. Шунингдек, деярлик ҳар бир иккинчи оиланинг 5 ёшгача бўлган камида бир боласи борлиги тасдиқланган.
Масофадан ўқитишга 7-17 ёшгача болаларнинг 83%га яқини кирса, онлайн ўқитиш жараёнига ота-оналарнинг 78%и қаноатланган эмас. Мактаб ёшигача бўлган болаларнинг 29%га яқини ривожланиш учун таклиф қилинган телевизион дастурларни ва рақамли платформалардан фойдаланишган.
Бунга қадар Миллатлар ташкилоти пандемиянинг иқтисодга кўрсатган таъсири яна кўп кузатилишини, асосан фақир ва ҳимоя қилинмаган давлатларга куч келишини билдирган.
Коронавирус пандемияси деярлик барча давлатларнинг иқтисодига катта зарба берди. Экспертларнинг фикрича, дунё иккинчи жаҳон урушидан кейинги энг оғир иқтисодий инқирозга учради.
Муаллиф: Найзабек Мукамбетов