Қирғизистоннинг айрим тиббиёт ОЎЮлари Покистоннинг «қора рўйхати»дан чиқарилди

259
Сурат: Фан ва таълим вазирлигининг матбуот хизмати

Фан ва таълим вазири Алмазбек Бейшеналиев Покистоннинг тиббиёт комиссиясининг президенти Аршад Таки билан учрашиб, Қирғизистондаги тиббиёт олийгоҳларини «қора рўйхат»дан чиқариш масаласини муҳокама қилди. Бу ҳақда вазирликнинг матбуот хизмати хабар қилди.

Учрашувда покистонликлар ўқиётган Қирғизистондаги тиббиёт олийгоҳларини Покистон тиббиёт комиссиясининг А, В ва С рўйхатларига киритиш қарори қабул қилинди.

Энди бу рўйхатдаги ўқув юртларни битирган Покистон фуқаролари Тиббиёт комиссиясининг синовларига тўсқинликсиз кира олишади. Шунингдек, бу рўйхатдаги олийгоҳларга покистонликлар «ҳеч қандай тўсқинликларсиз топшира олишлари» айтилди.

Рўйхатлар қуйидагича тушунтирилди:

  • A – халқаро, мустақил аккредитациядан ўтган ўқув юртлар;
  • B – мустақил аккредитациядан ўтган, бироқ халқаро аккредитациядан ўтмаган ўқув юртлар;
  • C - аккредитациядан ўтмаган олийгоҳлар.

Бундан ташқари, янги очилган тиббиёт олийгоҳлари алоҳида рўйхатга киритиладиган бўлди.

Шунингдек, Бейшеналиев Покистоннинг таълим тармоғи раҳбарлари билан ҳам учрашиб, қирғиз-покистон илмий жамғармасини ва таълим тармоғидаги тажрибалари билан бўлишишга келишишди.

2020 йилнинг октябрь ойида Покистон Қирғизистоннинг тиббиёт олийгоҳларини «қора рўйхат»га киритгани маълум бўлган. Расмий маълумотларга кўра, бунга Қирғизистонда ўқишни тугатган талабаларнинг 90%и Покистон Тиббиёт кенгашининг мажбурий тиббий имтиҳонидан ўтмай қолиши сабаб бўлган. Бундан ташқари, Покистонда уларнинг дипломлари тан олинмаган.

Деярлик бир ой давомидаги музокаралардан сўнг Покистоннинг Тиббиёт комиссияси Қирғизистоннинг тўрт тиббиёт олийгоҳини «қора рўйхат»дан чиқарган.

Таълим вазирлигининг маълумотига кўра, Қирғизистонда 19та ОЎЮ тиббиёт йўналишида билим беради. 2019-2020-ўқув йилида Қирғизистоннинг ОЎЮларига 4 мингга яқин покистонлик талаба ҳужжат топширган — ўлкада умумий Покистоннинг 6 788 фуқароси билим олади.