COVID-19дан олти киши вафот этиб, 54 янги ҳолат қайд этилди

284

Республика штаб 21-февралда Қирғизистонда коронавируснинг янги 54 янги ҳолати рўйхатга олинганини маълум қилди.

COVID-19нинг энг кўп ҳолати Чуй вилоятида қайд этилди — 25. Шунингдек Бишкек шаҳрида — 16, Иссиқкўлда беш, Норин вилоятида уч, Ўш ва Талас вилоятларида иккитадан, Баткен вилоятида бир кишида коронавирус аниқланди.

Шунингдек сўнгги суткада коронавирусдан 66 бемор соғайди — уларнинг ичида уч ходим бор.

Коронавирусдан Чуй вилоятида — 26, Бишкек шаҳрида — 24, Иссиқкўл вилоятида ўн, Норин вилоятида ва Ўш шаҳрида иккитадан, Жалолобод ва Баткен вилоятларида биттадан бемор коронавирус инфекциясидан соғайди.

Бундан ташқари, касалликдан Бишкек шаҳрида беш, Жалолобод вилоятида бир бемор вафот этди.

Қирғизистонда COVID-19 инфекциясини юқтирганларнинг умумий сони 85 885га етди. Уларнинг ичидан 82 756 бемор соғайиб, 1 458 киши вафот этди.

Бугунги кунда касалликдан 396 бемор касалхоналарда даволанмоқда — уларнинг орасидан 24 киши ўта оғир аҳволда. Шунингдек 339 одам уй шароитида даволанмоқда.