Охирги суткада коронавирус юқтирган бир киши вафот этди, янги 70 ҳолат қайд этилди

294

Республика штабдан 18-февралда коронавируснинг янги 70 ҳолати аниқланганини маълум қилишди.

Ҳудудлар бўйича кўрсаткич:

  • Бишкек шаҳри — 26;
  • Чуй вилояти — 17;
  • Иссиқкўл вилоятида — 10;
  • Норин вилоятида — 3;
  • Талас вилояти — 2;
  • Жалолобод вилояти — 3;
  • Боткен вилояти — 3;
  • Ўш вилояти — 6.

Қирғизистонда COVID-19га чалинган беморларнинг умумий сони 85 689га етди.

Сўнгги бир суткада ўтказилган ПЧР таҳлилларининг сони — 2 976.

Шунингдек бир кеча-кундузда 73 бемор коронавирусдан соғайиб, уйларига чиқарилди. Соғайганларнинг энг кўпи Бишкек шаҳрида — 34, Чуй вилоятида — 22, Жалолобод вилоятида — 2, Ўш шаҳрида — 1, Иссиқкўл вилоятида — 9, Норин вилоятида — 4, Баткен вилоятида — 1 бемор соғайди.

Республика бўйича умумий 82 525 бемор касалликни енгди. Касалхоналарда 418 бемор даволанмоқда. Уларнинг орасидан 21 киши ўта оғир аҳволда. Уй шароитида 360 киши даволанмоқда.

Бундан ташқари, сўнгги суткада Бишкек шаҳрида бир COVID-19 юқтирган бемор вафот этди. Бу билан Қирғизистонда ўлим кўрсаткичи 1 447га етди.

Шунингдек Бишкек шаҳрида ишлаган тўрт тиббиёт ходимида коронавирус аниқланиб, олти ходим соғайди. Коронавирус юқтирган тиббиёт ходимларининг умумий сони 4 201га етди. Уларнинг орасидан 4 132 ходим касалликни енгди.