«Секин портловчи бомба». Конституциянинг лойиҳасидаги хатарлар айтилди

390

Қирғизистоннинг юристлар жамиятининг вакиллари брифинг ўтказиб, 9 февралда жамоатчилик муҳокамасига қўйилган, тўрт ой оралиғида иккинчи марта таклиф қилинаётган Конституциянинг хатари билан муаммоларини муҳокама қилишди. Бу ўлканинг бош қонунини атрофидаги воқеаларни республиканинг халқаро аренадаги имижига ва ўлка ичидаги барқарорликка кўрсатган таъсиридан хавотирланишмоқда.

Полиция ва суперпрезидентли давлат

Юрист Таттибубу Эргешбаеванинг айтишича, Конституциянинг шу версияси бўйича, қонун лойиҳасини президент, Бош прокуратура, Олий суд ва Халқ қурултойи таклиф қила олади — бу хабарларнинг бири, чунки бу «полицияли давлатга» олиб боради.

«Биз Россия Федерациясининг моделига, [...] полициялик давлатга яқинлашиб боряпмиз. [...] Бу ижтимоий-иқтисодий вазиятга яхши таъсир қилмайди. албатта, биз буни дарров англаб тушуна олмаймиз, бироқ ярим йил, бир йилдан кейин чоралар кучаяди. Полицияли давлат — бу жуда ночор кўрсаткич», — деб билдирди у.

Конституциявий ҳуқуқ бўйича мутахассис Сания Токтогазиеванинг фикрича, қирғизистонликларга кўп нарса айтишмаяпти. Конституциянинг янги версияси бўйича, «демократик ўзгаришлар» деган баҳона билан ўлкани бошқа ўзгаришлар кутмоқда — бу суперпрезидентлик бошқарув.

«Ҳозир аждар бор, уни демократик президент бошқарув формаси билан беришмоқда. Ҳақиқатдан ҳам бу суперпрезидентлик бошқарув формаси, унда ҳукуматнинг марказлаштирилган вертикали бор, манипуляция ва популизм бўлмоқда. Конституциянинг муаллифлари билан кенгашнинг аъзолари бу нима эканини жамоатчиликка тўлиқ айтишмаяпти. У ерда маълум вақт ўтгандан кейин портлайдиган бомба яширилган. Энг асосийси — кучларни ва тўхтатиш билан мувозанат системасининг баланси йўқ. Тўхтатиб туриш ва мувозанат системаси йўқ Конституцияда фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинлиги сақланмайди ва кафолатланмайди», — деб тугатди у.

Токтогазиева Конституциянинг шундай суперпрезидентлик версияси бўйича президент қайта референдум ўтказиб тайинлай олиши ҳақида огоҳлантирди — бундай ҳуқуқ аввалги икки президент Аскар Акаев билан Курманбек Бакиевда бўлган.

«Президент қонун лойиҳасини Жогорку Кенешга киритиб, ҳукумат тизимини аниқлайди. Энг асосийси, у Конституциявий ва Олий судларнинг, Миллий банкнинг, Ҳисоб палатаси раисларини, бош прокурорни ва МСКнинг ярмини тайинлайди. Шу билан бирга импичмент процедураси мураккаблашди: энди президентга импичмент эълон қилиш учун фақат Бош прокуратуранигина эмас, Конституциявий суднинг ҳам хулосасини олиш керак бўлади. Бош прокурор билан Конституциявий суд раисини президент тайинлашини ҳисобга олсак, унда логик томондан импичмент процедураси амалга ошади деб қандай айта оламиз? Бизни тарихимизда бирорта ҳам президент бундай процедурага учраган эмас, ҳозир эса бундан баттар», — деб таъкидлади у.

Болаларга нисбатан ғамхўрлик ортидаги цензура

Юрист Азим Жээнбаев қонун лойиҳасининг 10-моддасида Қирғизистонда цензура тақиқлагани деб айтилган жойида цензуранинг белгиларини топган. Шунингдек кейинги пункт билан ўлкада «Қирғизистон халқининг одоб-ахлоқ қадриятларига, онгига қарама-қарши келган ҳаракатларга ва маълумотларга чеклов қўйилиши мумкин деб кўрсатилган.

Бу «ўсиб келаётган авлодни ҳимоя қилиш мақсадида» деб айтилгани билан нима чекланади ва қандай критерийлар билан эканлиги айтилмаган. Кўрсатилган терминлар ҳам шарҳланган эмас.

«Бу норма ассоциацияларни, тинчлик йиғилишларини, сўз эркинлиги ва ахборот олиш ҳуқуқини чеклайди. Юридик тактикани талаб қилган савол туғилади: «одоб-ахлоқ қадриятларига қарши келган тадбирларни» ва «республика халқининг ижтимоий онгини» қандай аниқлаймиз?» — деб ҳайрон қолган у.

Унинг айтишича, ҳукумат бу моддани расмий цензура учун ҳам, фуқароларнинг оғзини ёпиш учун ҳам фойдаланиш мумкин.

«10-модда ўзи фикрини билдириш эркинлигини чеклашнинг маълум, урфга айланган мисоли. Халқаро ҳуқуқларда бу ўзини-ўзи танқидга олиб келган бизнинг қонуний ҳуқуқларимизни амалга ошиши учун жазолашнинг исталган тури. Қайси қадриятлар ҳақиқатдан ҳам Қирғизистон халқининг ижтимоий онгига ва маънавиятига мослиги ҳақидаги масалани кенг тушунтиради — модда тўлиқ ва аниқ аниқланмаган», — деб таъкидлайди у.

Бу ноаниқликлар ва аниқ маълумотларнинг йўқлиги суиистеъмол қилишга йўл очади.

«Аниқ бўлмаган ахлоқий қадриятлар асосида цензурани қабул қилиш мумкин эмас, сабаби маданият ягона деган янглиш тушунчага асосланган. Қирғизистонда турли қараш ва тушунчадаги, турли диний эътиқоддаги одамлар яшайди, бироқ уларнинг ҳаммасида Конституцияда ёзилган бир хил ҳуқуқий тузум бўлиши керак», — деб огоҳлантирди Жээнбаев.

Фашизм ва президентга қарши бомба ҳақида

Адвокат Нурбек Токтакунов бош қонуннинг шу версиясини «фашистик» деб атаган, сабаби унда инсон ҳуқуқлари миллат ҳуқуқларидан паст қўйилган.

«Бу монархия ва фашистик Конституциянинг лойиҳаси. Қолаверса бу де-юре бирор бир мувозанат сақланган лотин америкалик модель ҳам эмас, бироқ де-факто президент назорат ва куч тизимларининг ёрдами билан олиб борилади. Бизда де-юре ҳам президент бошқаради, сабаби парламент шунчаки қўлбола, судлар эса — умуман ҳеч ким эмас. Нимага фашистик? Чунки инсон ҳуқуқларининг ўрнига бирор бир маънавий қадриятлар, миллатнинг ҳуқуқи ва миллий маданий қадриятлар ҳақида сўз бўлса — бу ҳар доим фашизм», — деб таъкидлайди у.

Токтакуновнинг айтишича, Конституциянинг бу лойиҳаси амалга ошадиган бўлса, унинг зарурлигини илгари сураётган одамни ўзини — Садир Жапаровни «йўқ қилади» .

«Нисбатан барқарорликда 90 депутатдан импичмент бўлиши мумкин эмас. Бироқ қарама-қарши ҳолатда депутатлар куйик ҳидини билиб қолишса, бирор бир кучлар осонгина депутатларнинг ёрдами билан Садир Жапаровни ўзига импичмент эълон қилиши мумкин. Ҳаммасини тугатиб қўйишга 60 депутат етарли бўлади. Олдин импичмент бўлади, кейин биз яна олдинги ҳолга келамиз. Шу сабаб биринчи навбатда Садир Жапаровнинг ўзига хавфли», — деди Токтакунов.

Якунловчи ҳужжат ўлка учун эмас, уни тузишни таклиф қилган президент Садир Жапаров учун ҳам хавфли бўлиб қолганини Динара Ошурахунова ҳам айтган. Ҳуқуқ ҳимоячисининг фикрича, лойиҳа унинг асосий ваъдаларини — коррупция билан курашиш ва янги Конституция халқ учун ёзилиб, халққа ҳукумат берилади деганни англатмайди.

«Биз Конституция халқнинг, фуқаронинг, парламент ва сиёсатчиларнинг манфаати учун эмас, йиғинга тўпланиб олиб ўз амбицияларини амалга оширган одамлар гуруҳнинг манфаатига ёзилганини кўрдик. Бу керак бўлса Садир Жапаровнинг ҳам манфаатини кўзламайди», — деб ҳисоблайди у.

Шошилинч қабул қилинган қарорлар бўйича

Юрист Таттибубу Эргешбаева бош қонуннинг русчаси билан қирғизча варианти мос келмаганини таъкидлади. Таъкидлаб ўтсак, қирғиз тилидаги вариантига имтиёз берилади.

Икки версияни бир хил қилмасдан, ундаги орфография хатоларини тўғрилаб, қонуний фарқ ва суиистеъмол қилишга йўл қўйилган ҳолатларни, инсон ҳуқуқларини базавий принципларини бузувчи ҳолатларни бартараф қилиш керак. Амалдаги Конституцияга киритиш таклиф қилинган 80 тузатишнинг 60да «хатар бор ва тўғрилашга муҳтож». Бундай ҳужжатни 12 апрелда, маҳаллий кенгашни сайловлар билан бир кунда референдумга олиб чиқиш юристларнинг фикрича жуда хавфли.

«Шу сабаб биз депутатларни шошилинч қарор чиқармасликка ва конституциявий референдум ўтувчи кунни 2021 йилнинг 12 апрелига белгиламасликка чақирамиз. Чунки жамоатчилик муҳокамаси ўтиши керак. Конституция қандай ёзилганини ҳисобга олсак, анча хатарли лойиҳани эълон қилиб, тасдиқлаб улгурмай қолсанглар», — деб ундади у.

Шунингдек, Эргешбаева ҳукуматни Конституциянинг янги лойиҳасига қарши чиққанларнинг ҳаммаси «халқ душмани» деган риторикадан бош тортишга чақирди. У ҳукумат вакилларини «ижодий ролни» ўрганиб, бутун жамият билан ишлашга чақирди.

Иккинчи рақамли Конституция

9 февралдаги Конституциянинг лойиҳаси — октябрь воқеаларидан кейин ҳукуматга Садир Жапаров келгандан бери таклиф қилинган иккинчи лойиҳа. Биринчи версия 2020 йилнинг 17 ноябрида эълон қилинган, бироқ танқид қилиниб, «Ханституция» деган ном олган, сабаби президентга чексиз ҳукумат берилган эди.

Шундан сўнг президент вазифасини бажарувчи Талант Мамитов Конституциявий кенгаш тузиб, унинг таркибига юздан ортиқ одам кирган. Уларнинг кўпчилиги — Садир Жапаровнинг ғоядош ва тарафдорлари, Конституциянинг янги лойиҳасининг ташаббусчилари, шунингдек Манасшунос, қирғизларнинг анъанавий таълим бўйича мутахассислари. Кенгашнинг легитимлигидан бир қанча юристлар гумон қилишган, бироқ улар ишини давом эттириб, янги лойиҳа ишлаб чиқишди.

Лойиҳа 9 февралда парламент сайтида берилди. Фуқаровий жамиятнинг норозилигидан кейин парламент қарагунча жамоатчилик муҳокамасига қўйилган.

Бироқ бу версияда ҳам бир қанча ноаниқликлар, ҳуқуқий тўқнашувлар ва инсон ҳуқуқларини бузган ҳолатлар бор. «Адилет» ҳуқуқий клиникасининг юристлари лойиҳани таҳлил қилиб, парламент муҳокамасига қўйиш учун мукаммал эмас ва қайта кўриб чиқишга муҳтож деб баҳолашган. Қирғизистоннинг юристлар жамияти каби улар қайта кўриб чиқишни ва матнни текширишни, уни бутун жаҳон ҳуқуқий стандартларга ва халқаро келишувларга мослашни таклиф қилишган.

Шунингдек, «Бир Дунё” ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилоти 15 февралда парламент спикери Талант Мамитовга мурожаат йўллади. Унда ҳуқуқ ҳимоячилари кенгашнинг аъзолари ва «радикал гуруҳларнинг вакиллари» лойиҳага қўпол ва демократияга қарши бўлган моддаларни қўшганини билдиришган.

Мурожаатда ҳуқуқ ҳимоячилари Мамитовни Конституциянинг янги лойиҳасини қабул қилишга шошилмай, «муваффақиятли ривожланган давлатларнинг тажрибасидаги янги Конституция қабул қилиш принципларини ҳисобга олишга» чақиришган.