«Комиссар Каттани» деб ном олган Суваналиев Боткендаги чегаа масаласини қандай ҳал қилиши ҳақида айтиб берди

299

Хавфсизлик кенгаши раисининг собиқ ўринбосари Ўмурбек Суваналиев 15-февралда ҳукуматнинг Баткен вилоятидаги мухтор вакили этиб тайинланган.

Хизматга тайинланган кейин Суваналиев «Азаттык»қа интервью бериб, биринчи навбатда чегара масаласи муҳим бўлган ҳудуддаги хавфсизлик ва контрабандани олдини олиш масаласига эътибор қаратишини айтди.

Нима сабабдан мазкур ҳудудни бошқаришга розилик бергани ва келажакда қандай ўзгаришларни кутсак бўлади деган саволга Хавфсизлик кенгаши раҳбарининг собиқ ўринбосари «генерал ва хавфсизлик тармоғида ишлаган одам қатори» розилик берганини айьди.

«Кўп муаммоларни хавфсизлик хизматида ишлаган вақтимда билардим. Энди ҳозир Баткенда тажрибам ёрдам беради деган ўйдаман. Президент аппарати билан ҳукумат аппарати билан бирга ишлаб, комиссияларга ёрдамимиз тегади деган маънода розилик бердим», — деди у.

«Азаттык»нинг журналистлари сўнгги кунлари Баткен вилоятининг яшовчилари чегарани демаркация қилишни талаб қилган бир неча тинчлик митингларини ўтказишганини Суваналиевга эслатиб, бу масалани қандай ҳал қилишни, шу вақтгача нима ҳал бўлмаганини сўрашди.

«Биринчидан, комиссияларнинг иши икки томонлама бўлиши керак. Шуни ҳал қилиш керак. Ҳозирда коронавирус пандемияси бўлиб тўхтаб қолди. Шу ишларни бошласак деяпмиз», — деб жавоб берди у.

Унинг айтишича, қирғиз томондан комиссиянинг етакчиси бўлиб Камчибек Ташиев тайинланган ва у ўлкага қайтиб келгандан кейин иш бошланади.

*Германиянинг клиникаларидан бирида МХДҚнинг раҳбари Камчибек Ташиевнинг юраги операция қилинган. Ҳозирда у ўзини яхши ҳис қилмоқда. Ташиев қирғиз-тодик ва қирғиз-ўзбек давлат чегараларини аниқлаш бўйича ҳукумат делегациясини бошқаради.

Ўмурбек Суваналиев ҳукуматнинг мухтор вакили қатори тушунтириш ишларини олиб боришга ваъда бериб, халқ билан ишлаб кетишга умид қилишини билдирди.

«Бир томондан умрбод ишлаган ишимиз қонун доирасида бўлган. Энди вилоятда ҳам қонунийлик бўлсин деяпмиз. Тартиб, қонунийликни қаттиқ назорат қиламиз. Халққа ишлаб, хизмат қиламиз», — деди у.

«Азаттык» Суваналиевнинг бир вақтлар «Баткенга боғлиқ контрабанда, наркотрафик деган масалалар кўп айтилаётгани билан ҳукумат томонидан кўп эътибор қаратилмаяпти» деган сўзини эсга солиб, бу бўйича қандай ишлар бажарилишини сўрашди.

Суваналиев контрабандага қарши курашиш қонун доирасида бўлади деб жавоб берди.

«Кўп ходимларнинг ўрни алмашди. Янги ички ишлар бошқармаси бўлди. Яқинда янги прокурор бўлади. Яна янги алмашувлар бўлмоқда, сабаби бу курашда янги даражага олиб келамиз», — деди у.

Суваналиев премьер-министр ва президент билан сўзлашганини ва улар у белгилаган мақсадларга етиш учун қўллашга тайёрлигини билдирди.

«Худо хоҳласа режаларнинг ҳаммаси яхши. Буларнинг ҳаммасини амалга оширса бўлади. Сабаби президент ҳам, премьер-министр ҳам назорат қиламиз деяпти. Президентнинг сиёсий эрки ва премьер-министрнинг эрки бўлмоқда. Баткен вилоятига катта ёрдам берамиз дейишяпти», — деди у.

«Азаттык»нинг қандай шарт билан бу хизматга келгани ҳақидаги саволига Суваналиев президент ва премьернинг қўллови — «ўзи катта шарт» деб жавоб берди.

«Кейин мен буларнинг ҳаммасини эшитиб рози бўлдим. Баткен вилоятидаги муаммоларни тез орада имкони борича бартараф қилишга уларнинг ҳам, менинг ҳам муддаомиз бир бўлмоқда», — деб билдирди у.

«Комиссар Каттани»

Ҳукуматнинг матбуот хизмати премьер-министр Улукбек Марипов 15-февралда ҳукуматнинг Баткен вилоятидаги мухтор вакили қилиб Ўмурбек Суваналиевни тайинлаганини билдирган.

Бундан ташқари, Марипов фейсбукдаги жонли эфирда Баткен вилоятига ўзгача мақом берилишини айтган.

«Куни кеча Баткен вилоятининг раҳбаряти алмашди. Халқимизда “комиссар Каттани” деб атаймиз — Ўмурбек Суваналиев этиб тайинланди. У қўйилган топшириқларни аниқ, кечиктирмасдан яхши олиб боради деган ўйдамиз. Сабаби Баткен вилоятида муаммо ҳақиқатдан ҳам оғир, шу сабаб ўзгача мақом бериш қаралмоқда», — деган ҳукумат раҳбари.

Бунга қадар Суваналиев Хавфсизлик кенгаши котибининг ўринбосари лавозимида ишлаган. Бу хизматда у 2020-йили 10-октябрда бўшатилган. Унинг ўрнига 2015-йили Қуролли кучлар бош штабининг раҳбари бўлган Жанибек Капаров тайинланган. 2020-йилнинг октябридаги тўполонда Оқ уй босиб олингандан кейин Суваналиев МХДҚнинг раҳбари лавозимини эгаллаб, ўзини куч органларининг координатори деб эълон қилган. Бироқ 9-октябрда давлат қўмитасининг ходимлари уни маъмурий бинодан чиқариб қўйишган.

Шундан сўнг Суваналиев хавфсизлик кенгаши биносига қайтиб келиб, «фақатгина ишни уюштиришга ёрдам беришганини, ҳозирда уни битириб қайтиб келишганини» билдирган.

Боткен турғунларининг митинги

Қирғизистон чегараларига яқин жойларда яшаганлар Бишкекда 15-16-февралда икки кун митингга чиқишди. Митингчилар ҳукумат уйи олдига йииғилиб, Тожикистон билан чегара масалаларини ҳал қилишни талаб қилган.

Бир кун олдин митингга йиғилганлар Тожикистон Баткен вилоятидаги Оқсой ва Кўктош қишлоқларига яқин жойларда ер эгаллаб кира бошлашганини билдиришган. Митингга келганлар уларга президент Садир Жапаров чиқишини талаб қилишган.

«Садир Жапаровга шахсий адоватимиз йўқ. Биз унинг ишига ёки сиёсатига аралашиш ниятида эмасмиз. Кўпдан бери хал қилинмаётган чегара масаласини етказайлик деб келдик. Халқнинг овозини етказяпмиз», — деган митингчиларнинг бири Бекназар Айталиев.

Унинг айтишича, тожикистонликлар ижтимоий тармоқларда бу ерлар «қадимдан тожикларники» деб ёзишмоқда. У қирғизистонликларни провокацияга берилмасликка ундади.

Жапаров ва ҳукуматнинг бошқа аъзолари митингчилар билан учрашиш учун ҳукумат уйининг олдига чиқишмаган. Бироқ ҳукумат митингга эътибор қаратиб, давлат чегара масалаларини ҳал қилиш бўйича брифинг ўтказган.

Ҳукуматнинг чегара масалалари бўйича вакили Назирбек Бўрубаев митингчиларнинг талаби МХДҚнинг раҳбари Камчибек Ташиев касалхонадан чиққандан кейин қаралишини маълум қилган.

Бўрубаевнинг айтишича, ҳозирда Қирғизистоннинг Ўзбекистон ва Тожикистон билан аниқланмаган чегаралари бор. Қирғизистон 2002-йилдан бери тожик томон билан чегара муаммосини ҳал қилолмайди.

«Фоизларда айтадиган бўлсак, Тожикистон билан чегарамизнинг 60%и икки томонлама ҳал қилинган. 2020-йили пандемияга сабаб қўшни давлатлар билан музокаралар ўтказолмадик. Тожикистон билан ўтган йилнинг февралида учрашган эдик, ундан бери бир йил ўтди», — деб тушунтирди Бўрубаев.

Чегара жанжаллари

Чегара масалалари Қирғизистонда анча йиллардан бери кўтарилади. Давлат чегара хизматининг маълумотига кўра, 2020-йили Қирғизистоннинг қўшни давлатлар билан бўлган чегараларида 12 можаро рўйхатга олинган. Уларнинг орасидан давлат чегарасининг қирғиз-тожик қисмида 9, қирғиз-ўзбек қисмида 3 воқеа бўлган.

Қирғиз-тожик чегарасининг узунлиги 976 километрни ташкил қилади, уларнинг ичидан 519 километри аниқланиб, демаркацияланган, қолгани аниқланмаган бўйича қолган. Аниқланмаган чегара ҳудудлари чегарага яқин жойлашган қишлоқлардаги жанжалларга сабаб бўлади — сув талаш, ер талаш, ноқонуний чегарани кесиб ўтиш.

Қирғиз-тожик чегарасида 2020-йилнинг май ойидан июнь ойигача қурол қўлланилган бир неча жанжаллар бўлган.

2019-йили ҳам чегара можаролари бўлган — бир неча марта қирғизистонликлар қишлоқларидан вақтинча эвакуация қилишга мажбур бўлган.