«Оқланишдан ишга ўтиш керак». Марипов озиқ-овқат архи ўсаётгани учун ҳукуматни танқид қилди

323

Ҳукумат раҳбари Улукбек Марипов ҳукуматнинг матбуот хизмати йиғинида барча тегишли муассасаларнинг вазифаси фуқароларни озиқ-овқатнинг асосий турлари билан тегишли миқдорда ва қулай нархда таъминлаш бўлиб саналашини айтди.

«Бугунги кунда фаол муҳокама қилинаётган мавзулардан бири бу озиқ-овқатларнинг асосий турларига бўлган нархнинг ошишида бўлмоқда. Шу сабаб кўплаган фуқаролар у ёки бу маҳсулотларни олишдан бош тортишга мажбур бўлмоқда», — деб билдирди у.

У ҳукуматга нархни қимматлашиши кўп муҳокама қилинганини, қандайдир қарорлар қабул қилинганини, бироқ ҳеч нарса ўзгармаётгани ҳақида огоҳлантирди.

«Бироқ вазият жиддийлигича қолмоқда, кундан-кунга гўшт, ўсимлик ёғи, тухум ва бошқа товарларга бўлган нарх кўтарилмоқда. COVID-19 пандемияси ўз таъсирини ўтказаётгани тушунарли, бироқ оқланишдан ишга ўтиш керак. Комплекс ечимларни, превентив чораларни қабул қилиб, нархларни ўсишига тезкор ва самарали жавоб қайтариш зарур», — деб айтди Улукбек Марипов.

Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг маълумоти бўйича, сўнгги тўрт ойда ўсимлик ёғи 33 сомга қимматлаган, бугунги кунда чакана нарх бўйича ёғнинг 1 литри 134 сом туради. Бир кг гўштнинг баҳоси ўртача 435 сомгача кўтарилиб, бу 2020 йилнинг октябрь ойига нисбатан 124 сомга қиммат деганини билдиради.

Марипов Монополияга қарши курашиш давлат агентлиги озиқ-овқат нархларини изга солмаётгани учун муассасани танқид қилди.

«Муассасани номи айтиб тургандай, сизлар ижтимоий томондан муҳим бўлган товарларнинг нархини барқарор ушлаш масаласида муҳим ролни бажаришингиз керак. Амалдаги сизлар мониторинг ва фактларни рўйхатга олиш билан шуғулланяпсизлар. Агентликнинг раҳбарияти бозордаги реал вазият қандайлигини билмайди. Қулай ўриндиқда ўтириб, буйруқ беришга ўрганишган. Бу тажрибани тўхтатиш керак. Мен ўзим баъзан бозорларга бориб, озиқ-овқат маҳсулотлари нархини кузатиб тураман ва фуқароларнинг норозилигини яхши тушунаман», — деди ҳукумат раҳбари.

Марипов аҳолини маҳаллий маҳсулотлар билан таъминлаш учун қишлоқ хўжалиги ўсимларининг турини экиш майдонларини кенгайтириш зарур деб ҳисоблайди.

У қанд қизилчаси сепиш майдони анча қисқариб кетгани учун қанд ишлаб чиқариш кўлами ҳам қисқарган деб билдирди.

«Биз кунгабоқар ва маккажўхори ўстиришни унутиб қўйдик. Мазкур ўсимликларни ўстириш билан бирга биз ҳозир импорт қилаётган ўсимлик ёғини ишлаб чиқариш ҳажмини кўтара оламиз. Шу сабаб унинг нархлари ошмоқда», — деди Марипов.

Ҳукумат раҳбари қишлоқ хўжалиги вазирлигига биринчи муҳим озиқ-овқатларга бўлган нархни изга солиш учун йирик етказувчилар ва ишлаб чиқарувчилар учрашув ўтказишни топширди. Унинг айтишича, Бишкек ва Ўш шаҳарларининг ва республиканинг бошқа йирик шаҳарларининг мериялари маҳсулотларга фиксацияланган нарх қўйилган ҳар ҳафталик қишлоқ хўжалиги ярмаркасини ўтказиб туриши керак.

Аввалроқ Марипов фейсбук саҳифасида пойтахт бозорларини айланиб, озиқ-овқат маҳсулотларини қимматлаганини айтган. Унинг айтишича, оддий ўсимлик ёғининг нархи 163%га ўсган.

Маҳсулотларнинг нархи кўтарилганини Миллий статистика қўмитаси 2020 йилнинг ноябрь ойида айтган. Унда қўмитадагилар 2020 йил бошланган бери озиқ-овқат маҳсулотларининг орасида кўпроқ шакар, ўсимлик ёғи ва мева-чевалар қимматлаганини хабар қилишган.

Бундан ташқари, Миллий статистика қўмитаси қирғизистонликларнинг 2020 йилнинг январь-сентябрь ойлари орасида даромадлари 5%га пастлаганини билдирди. Даромадларнинг пастлаши — бу озиқ-овқат ва бошқа товарларга бўлган нархнинг ўсишини оқибати.

Қирғизистондаги иқтисодий инқироз

Қирғизистонда коронавирус пандемияси бошланиб, 2020 йилнинг март ойида фавқулодда ҳолат ва фавқулодда вазият режими киритилгандан бошлаб ўлканинг иқтисоди инқирозга учради.

2020 йилнинг октябрида бошланган сиёсий инқироз сабаб иқтисодий ҳолат ҳам ночорлаган. Шунда бир вақтнинг ўзида бир неча давлат ва халқаро молия институтлари иқтисодни қўллашга ва COVID-19 билан курашишга йўналтирилган донорлик ёрдамларини тўхтатган.

Шунингдек, октябрь ойидан бери доллар ва евронинг қиймати кўтарилгани сезилмоқда. Миллий банк унинг оқибатларини бартараф қилиш учун валюта интервенциясидан фойдаланмоқда. Октябрда сомнинг қийматини сақлаб туриш учун бир кунда рекорд 42,4 млн сотилган.

Натижада 2020 йили бюджет танқислиги 29,8 млрд сомни ташкил қилган, бюджетнинг 2021 йилдаги танқислиги эса 7 млрд сом бўлиши кутилмоқда.