Сегизбаев ҳукуматдан Таш-Мойнок қишлоқ ҳукуматинин одимини бўшатишни илтимос қилди

294

МХДҚнинг собиқ раҳбари Абдил Сегизбаев ҳукуматга мурожаат қилиб, ноқонуний бойиш иши бўйича қўлга олинган Таш-Мойнок қишлоқ ҳукуматининг котиби Жилдиз Чодобаевани бўшатишни сўради.

Сегизбаевнинг айтишича, Чодобаева ер сотиб олиш иши бўйича қўлга олинган. У ҳужжатларни нотўғри расмийлаштиришда айбланмоқда.

«Ҳукумат отам 1961 йили тузган боғни 2006 йили сотиб олганликда айбламоқда. Уни пешона терим билан топган пулимга сотиб олганман. Ўша вақтда амалдор ҳам, давлат хизматчиси ҳам эмас эдим. Орадан 15 йил ўтгандан кейин бу иш бўйича ҳеч нарсада айби йўқ Жилдиз Чодобаевани қамаб қўйишди», — деб ёзади Сегизбаев.

Сегизбаев Чодобаеванинг тўрт боласи борлигини, агар унга нисбатан терговга асос бўлса, унда буни ўз зиммасига олишга тайёрлигини қўшимча қилди.

«Унинг айби йўқлигига ишонаман, қолаверса бирор нарсани расмийлаштирган бўлса ҳам бу тўрт болани онасини тергов қамоғида ушлаб туришга асос бўлмайди», — деб айтилади хатда.

Жилдиз Чодобаева 8 февралда Сегизбаевнинг ноқонуний бойиш иши бўйича Ҳарбий прокуратура томонидан ушланган. Кейинчалик у МХДҚнинг тергов қамоғига киритилган.

Чодобаева қўлга олиниши бўйича 15 февралда Бишкекда Аламудун туманининг Таш-Мойнок қишлоғининг яшовчилари митингга чиққан. Улар ҳукуматдан Чодобаевани уй қамоғига чиқаришни талаб қилишган.

Сегизбаевнинг қўлга олиниши

МХДҚнинг собиқ раҳбари Абдил Сегизбаев 25 январда «Лавозимни суиистеъмол қилиш» моддалари бўйича Алмамбет Шикмаматов ва «бошқа одамларнинг» мурожаати асосида ушланган.

Улар Абдил Сегизбаев МХДҚнинг етакчиси бўлган вақтда ноқонуний ишларга аралашган деб билдиришган. Унинг орасида «Белизгейт» иши бўйича лавозимидан фойдаланган деб маълум қилишган.

Кейин бош прокурор Курманкул Зулушев Сегизбаевга нисбатан олти жиноий иш бўйича тергов бораётганини билдирган.

У қайси жиноий ишлар эканига тўхталган эмас, фақатгина ишларнинг бирига боғлиқ собиқ бош прокурор Индира Жолдубаева сўроқ қилинганини қўшимча қилди.

Бош прокурор Сегизбаевни қўлга олиш «ҳеч қандай сиёсий таъқиб эмас» деб ҳам қўшимча қилди.

Бош прокурорнинг билдирувидан кейин Сегизбаевнинг адвокати Кантемир Турдалиев МХДҚнинг собиқ раҳбарига олти эмас, фақат бир жиноятда гумон қилинаётгани ҳақида маълумот берилганини билдирди.

«Белизгейт» иши бўйича адвокат ҳужжатларни Сегизбаевга собиқ президент Алмазбек Атамбаев берганини айтиб, у “[Сегизбаев] МХДҚнинг раҳбари ва генерал қатори етакчисининг ва олий ҳарбий қўмондоннинг буйруғини бажармай қўёлмаслигини», шу сабаб «хизмат манфаатига қарши ҳеч нарса қилмаган» деб қўшимча қилган.

Адвокат Абдил Сегизбаевни халқ вакиллари Ўмурбек Текебаевни, Алмамбет Шикмаматовни ва Аида Саляновани дискредитациялаш билан уларни атайлаб жиноятга қўл урганликда айблаб, айбловни асоссиз деб ҳисоблайди, чунки сиёсатчиларнинг обрўси ва номусини ҳимоя қилиш ҳақида Сегизбаевга нисбатан ёзган аризалари бўйича Биринчи май туман судининг қарори бор.