«Бари президентнинг қўлида» — Никитенко янги Конституциядаги бошқарув тизими ҳақида

271

Депутат Наталя Никитенко 14 февралда парламентда Конституциянинг янги лойиҳаси муҳокама қилинаётганда таклиф қилинаётган бошқарув системаси монархияликка ўхшашлигини билдирди.

«Система кўпроқ президентлик ёки супер президентликка эмас, монархиялик моделга ўхшайди — ҳаммаси президентнинг қўлида. Ижройи ҳукумат раҳбари, суд ҳукуматини тузишга қатнашади, парламент ҳолсизлана бошлаган вақтда пирамидани тасаввур қилса бўлади — президент, уд ҳукумати ва чексиз ваколатларга эга прокуратура», — деди у.

Никитенко парламент заифлаштирилган бундай системани қўлламаслигини айтди. Халқ вакили президентнинг-министрлар кабинети раҳбарининг жавобгарлиги бўйича масалага тўхталди.

«Парламент ҳукуматни ишини қаноатлантирмади дейлик. Бунда президент нима қилади? У министрлар кабинетини истеъфога чиқаришга қарор қилади, маъноси бўйича у ижройи ҳукуматнинг раҳбари — шунда у нима ўзини-ўзи истеъфога чиқариши керак бўладими?» — деб қўшимча қилди депутат.

Конституциянинг янги лойиҳаси кўп вақтдан бери юристлар ва жамоатчилик томонидан танқид қилинади. Бу вақтгача Конституциявий кенгашнинг аъзолари лойиҳани тўлиқлаб, қайта ишлаб чиқилган вариантини таклиф қилишган.

Бироқ юристлар лойиҳада ҳукумат тармоқлари ўртасидаги мувозанат системаси «йўқ қилинган» деб таъкидлашади. Бу ўз навбатида давлат ҳукуматини барқарорлиги билан мустаҳкамлигига ва инсон ҳуқуқлари билан эркинликларининг кафолатини амалда кўрсатишга «жиддий» хавф солади.

Янги Конституциянинг энг асосий ташаббусчиларидан бири президент Садир Жапаров бўлган. Бундан ташқари, у депутатларнинг ёрдами билан бошқарув формаси бўйича референдумни ҳам таклиф қилган — референдумда президентлик бошқарув формаси ғолиб бўлган.