Иса Ўмуркулов янги Бош қонунда туҳмат учун жавобгарлик йўқлигидан норози бўлди

275

Депутат Иса Ўмуркулов 17 февралдаги Конституциянинг янги лойиҳаси муҳокама қилинаётганда ёлғон айбловлар учун жиноий жавобгарликка тортиш меъёрини киритиш керак деб билдирди.

Ўмуркулов нима учун бундай меъёр лойиҳага қўшилмаганига қизиқди. Конституциявий кенгашнинг юристлари бундай моддани лойиҳага қўшиб бўлмайди деб билдиришди. Сабаби Қирғизистон халқаро шартномаларни имзолаган — унга кўра, ор-номус ва обрўга таъсир қилган маълумот тарқатгани учун жиноий жавобгарликка тортиш тақиқланган.

«Бу кафолатлар халқаро стандартлардан олинди, Инсон ҳуқуқлари бўйича умумий декларациягина эмас, бу жаҳон стандартлари. Қирғизистон бу шартномаларни ратификациялаган, биз бу меъёрларни кирита олмаймиз», — деб тушунтирди юристлар.

Унга Ўмуркулов шундай жавоб берди: «Агар бизни жамият халқароникидай бўлса-чи. Интернетда ўқийсизда, агар жиноий жавобгарлик бўлмаса унда билмадим нима бўлади. Ҳеч қандай жавобгарлик бўлмай қолади».

Ўмуркуловнинг ҳамкасби Мирлан Жээнчороев ёлғон айблов масаласини суд органларига мурожаат қилиш орқали ҳал қилишга ва келтирилган маънавий зарарни ундириб олса бўлишини тушунтирди.

Шу фикрни Конституциявий кенгашнинг аъзоси Нурлан Шерипов ҳам айтиб ўтди. У таклиф қилинаётган Конституцияда жиноий жавобгарликка тортилмаслиги ҳақида сўз бўлаётганини, бироқ фуқаролар ўз ҳуқуқларини фуқаровий-ҳуқуқ йўналишида ҳимоя қилишларини билдирди.

Ёлғон айблов ва ОАВга қарши суд мажлислари

2010 йилгача Қирғизистон Конституциясида ёлғон учун одамни жиноий жавобгарликка тортиш тақиқланган эмас. 2010 йили ўлкада референдум ўтказилиб, ёлғон айблов учун жиноий жавобгарликка тортиш тақиқланган янги Конституция қабул қилинган.

Бироқ жиноий жавобгарликка тортишдан воз кечишига қарамай, ҳукумат ОАВни судга бериб, жарима ундиришни тўхтатган эмас. Аниқроғи, собиқ президент Алмазбек Атамбаев давлат раҳбари бўлганда журналистлар билан ОАВларни тез-тез танқид қилиб, ёлғон айбловларда ва сўзларини ўзгартиришда айблаб келган.

Атамбаев 2017 йили Zanoza нашрини судга бериб, 30 миллион сомга яқин жарима талаб қилган. Унда нашр мақолаларида унинг обрўсига путур етказиб, ёлғон маълумотлар тарқатган деб топган.

Суд Атамбаевни қўллаган, бироқ у кейинчалик компенсациядан бош тортган. У буни «расмий рўйхатга олинган ахборот ресурсларида ва медиа жамоатчиликда бўлган позитив ўзгаришлар» билан тушунтирган.

Шунга қарамай, Қирғизистон сўз эркинлиги бўйича рейтингда ўз позициясини йўқотган.

Zanozaдан ташқари, Атамбаев «Азаттык» билан ҳам судлашган. 2017 йили бош прокурор Индира Жолдубаева президентнинг обрўсини ҳимоя қилиш бўйича «Азаттык»қа қарши икки даъво қўйган.

Унда «Азаттык»ни президентнинг обрўсига путур етказадиган маълумот тарқатди деб айблашган. Нашрдан маънавий зарарни тўлаш учун 20 млн сом талаб қилишган.

Бош прокуратуранинг бу нашрлар билан судлашишига сабаб бўлган мақолалар Атамбаевнинг асосий танқидчиси, мухолифатчи Ўмурбек Текебаевнинг адвокатларини билдирувида бор.

«Азаттык» радиосининг раҳбарияти билан учрашгандан кейин Атамбаев айниб, бош прокурорга даъволарни қайтариб олишни таклиф қилган. У «Азаттык» «холис ва мукаммал» материаллар чиқара бошлади деб ҳисоблаган.

Сиёсий инқироз

Конституциянинг янги лойиҳасини муҳокама қилиш, уни ўзгартириш бўйича шошилинч референдум Қирғизистонда 2020 йилнинг октябрь ойида бошланган сиёсий инқирознинг натижаси.

Унда 4 октябрдаги парламент сайловининг натижасидан норози бўлганлар Бишкек кўчаларига митингга чиқишган. Улар сайловнинг натижаси ўзгартирилганидан ва оммавий овоз сотишлар бўлганидан норози бўлишган. Митинг акция иштирокчилари билан милиция ходимларининг тўқнашувига айланган.

Тартибсизликлар асосида тарафдорларининг қўллови билан Садир Жапаров колониядан чиққан. У қисқа вақт ичида президент вазифасини бажарувчи ва премьер-министрлик лавозимларини эгаллаб, сўнгра бошқарув формасини аниқлаш ва Конституцияни ўзгартириш бўйича референдум ўтказишни таклиф қилган. Шунингдек у президентлик сайловида ғолиб бўлган.