Аёл инсоният мактабининг илк муаллими. Бари аёлнинг қўлида. Шундай шиор билан ҳозирда Жалолобод вилоят қозиятининг Хотин-қизлар бўлими ҳудудларда аёллар билан учрашиб, турли тадбирлар ўтказиб келмоқда. 2016 йилдан бошлаб қозиятнинг мазкур бўлимининг вакили Гулсара Каримова минглаган аёлларга қўллов кўрсатиб, турли сабоқларни ўтказиб келмоқда. Уларнинг аксарияти ислом динидаги аёлларнинг ўрни, оила, билим, ўзини ривожлантириш ҳамда бола тарбиясига йўналтирилган.
Гулсара Каримова мутахассислиги бўйича теолог, тарихчи. Бишкекдаги Ислом университетини тамомлаб, магистратурани Қувайтда давом эттирган. Қирғиз тилидан ташқари, рус, араб, инглиз тилларида эркин суҳбатлаша олади. Охирги 4 йилдан бери Жалолобод вилоят қозиятининг аёллар бўлимида ишлаб келмоқда.
«Устозимиз Чубак ҳожи «Гулсара туғилган жойингга бориб, аёллар билан ишлаб келмайсанми? У ерда аёллар радикаллашиб кетаётгандай сезилмоқда» деб қолди. Мен рози бўлиб, 2016 йили вилоят қозиятига келиб иш бошладим. Бу йиллар давомида турли аёллар билан ишлашга тўғри келди. Бутун вилоятнинг узоқ қишлоқларини айланиб чиқдик. Ҳақиқатдан ҳам аёллар дуч келган муаммолар енгил эмас эди. Буларнинг ҳаммаси дунёқарашнинг торлигидан, атрофидаги одамлар таъсиридан бўлган», — дейди Гулсара хоним.
Аввалига ҳаммаси Гулсара хоним ўйлагандек бўлмаган. Чунки ҳар бир ёрдамга муҳтож экани пайқалган аёл билан суҳбатлашиш осон бўлмаган. Бунинг учун Гулсара хоним руҳшунос, теолог айримларига опа, айримларига эса дугона бўлишга тўғри келган.
«Жалолободга келганда аёлларда жуда тор диний тушунча борлигини сездим. Масалан, аёллар юзимизни яшириб юришимиз керак, бундай кийинмаслик керак, ундай бўлмаслиги керак дебгина айтишарди. Бунинг маъносини, нимага бундай эканини сўрасанг, жавоб бера олишмайди. Тор рамкадаги тушунчалари билан ҳаёт кечиришар эди. Дунёни шу ўз уйининг, ҳовлисининг, қишлоғининг ҳудуди билангина чеклашган. Ўз фикрларинигина тўғри деб билган аёллар бор эди».
Бироқ Гулсара хоним 4 йил ичида кўп ишларни бажаришга эришган. Қишлоқларни айланиб, фарзандларини мактабга юборишни хоҳламаганлар билан ишловчи ИИВ, Дин комиссияси, нодавлат ташкилотлар билан ҳамкорлик қилган. Натижада кўп ҳолларда аёллар ҳуқуқини ҳимоя қилиб, уларнинг оиласини сақлаб қолмоқда. Бола тарбиялаш, уларнинг таълим олишини таъминлаш каби каби кўплаган муаммоларни ечишга кўмаклашган.
Устоз Гулсара 2 йил олдин махсус халқаро жамғарма ва милиция билан бирга ишлаб, уч нафар ўқувчини мактабга қайтарган. Уларнинг онаси 3-5-7-синфлардаги ўсмирларни мактабга юборишдан бош тортган эди. Бунга мактаб жамоаси қизидан рўмолини ечишни талаб қилгани сабаб бўлган.
«Сузоқ туманидаги аёллардан бири эди. Айрим юмушлар билан боргандик. Бир аёл 7-5-3-синфда ўқиган қизи, икки боласини мактабда ўқитмай қўйган. Нимага деб сўрасак, «Ўқиб биз нима бўлдик? Ўқимасин, мактабга бориб, нимани қойиллатарди» деди. Сабаби 3-синфдаги қизи рўмол ўранган экан. Мактабда эса рўмолинингни еч деб талаб қилишган. Кейин аёл қизига қўшиб, икки фарзандини ҳам мактабга юбормай қўйган», — деб билдирди Гулсара Каримова.
У мазкур воқеа ҳақида билгандан кейин тинч юролмаган. Болаларнинг онаси билан танишиб, суҳбатлашишга ҳаракат қилган. Узоқ вақт секин-асталик билан ўзаро гаплаша бошлаган. Рўмол ўраш билан бирга болалари албатта билим олиши ҳам кераклигини ҳам тушунтиришга тўғри келган.
«Биз у билан кўп сўзлашиб, жуда кўп вақт сарфлаб, охири болаларини мактабга юборишга кўндирдик. Ҳозир ўзи ҳам тўғри йўналишда диндан тушунча олиб, биз муфтият, халқаро жамғарма ва ИИВ ходимлари билан биргаликда олиб борган ишларимиз натижасида, бу опа ҳозир умуман ўзгарган. Мен динни тушунтирсам, милициялар қонунлар бўйича билим олиш зарурлигини айтишган. Шундай қилиб биргаликда олиб борган ишларимиз ёрдамида бу оила ўзгарган. Уч бола яна билим олишига ёрдамлашдик. Болалари ҳам ўқишмоқда, ўзининг фикрлаши ҳам ўзгарган. Ҳозир ҳам суҳбатлашиб турамиз. Бунинг ҳаммаси нотўғри тушунча, нотўғри маълумот олиш оқибатида бўлган».
9 йил яшадик. Дастлаб ҳаммаси бошқача бўлган. Турмуш ўртоғим юқори интеллектуалли, билимли одам бўлган. Бир куни уйимиз олдидаги масжидга борган. Шунда бошқа муҳитдаги рус жамоати ҳам бориб, суҳбатлашиб қолишади. 2005 йили Покистондан келиб ана шу нотўғри оқим жуда кучайган эди. Мен бошида суюниб юрганман, эркак киши масжидга бориб намоз ўқиса яхши деб. Кейин бошқа олам бошланди. Оила, тирикчилик, болаларга бефарқ бўлиб қолди. Тез-тез даъватга кетар эди. Аввалига 3-4 кун юрса, кейин бу 3-4 ойгача узайиб кетди.
Отасига қўл кўтарди, укаларини намоз ўқи деб калтаклади. Бир куни «Сен мени ибодатдан қолдиряпсан, мен масжидда яшайман» деб кетиб қолди. Мен депрессияга тушиб қолдим. Сабаби болаларга қарамайди, ҳеч кимга қўшмайди, ота-онам ва яқинларим билан ҳам учраштирмай қўйди. Бир куни «билим олмайман, устозларинг даъватга чиқмагандан кейин улар кофир. Даъватга чиқсанг сен одамсан, бўлмаса устозларингни ҳам кераги йўқ» деди. Мен бу одамнинг идеологиясини тушунмай қолдим. «Уйда ҳеч нарса йўқ бўлса ҳам, ишламасанг ҳам оллоҳдан сўра, у беради» деди. Шундай қилиб сиқилиб оғриб қолдим. У эса «Врачнинг айтганига ишоняпсанми?» деб машинасини сотиб чет ўлкага даъватга кетиб қолди. Бу орада мен уч болам билан кўчада қолдим. Депрессиядан базўр чиқдим.
Кейин ўзимни қўлга олиб, олган билимим ёрдамида мадраса, аёллар маданий марказида ишладим. Тарбиячиликдан бошлаб етакчи ўринбосари, директорликкача етдим. Шу сабаб оддий халқни диндорлашиб келаётган аёлларини яхши тушунаман. Дунёвий радикаллашишини оддий халқ орасида ҳам яхши тушунаман.
Бошқалар учун ҳам сабоқ бўлар. Бунга дуч келган бизнинг оила бу Қирғизистондаги биргина ҳолат. Шу йўл сабаб бўлиб қийинчиликка учраган аёллар кўп бўлди. Биз бошқа жамоатларга қўшилиб кетишга 2005 йиллари дуч келсак, Қирғизистонда 2016 йили тақиқланган. Бу таблиғ жамоати. Болаларимни отаси шу гуруҳга қўшилиб қолди. Мен бу жамоатни ёмон демайман, бироқ ўзлари исботлашмоқда. Таблиғ кейин "Яқин инкор" тартибсиз жамоат деб бўлиниб қолди. Мен шу турмуш ўртоғимни билганимда муфтиятга хабар қилганман.
Ҳанафий масҳаби махрудийни тушунмайди. Ақийда ўқимаса турли оқимларга қўшилиб кетаверади. Сабаби булар муфтиятни писанд қилмаса, устоз бўлмаса, Бангладеш, Ҳиндистонни айтса билиб қолар экансан-да. Ариза билан бир неча марта мурожаат қилганлар бўлди. Давлат коммиссиясига бора олишмаса ҳам, муфтиятга бундай аризалар жуда кўп келган. Кейин муфтиятда аёллар бўлими ўтириб ишламайди. Шу сабаб аёллар бу муаммони очиқ айтиб, эркакларга мурожаат қила олишмаган.
Илм талаб қилишни мусулмон аёлга мусулмон эркакка фарз қилган. Шундан бери устозлик қиламан. Шу сабаб бундай ҳолатни ўз кўзим билан кўрганим учун мен бошқа аёлларга, оилаларга раво кўрмайман. Улар тўғри тушунча олишини, кўп билим олишини, тўғри йўл билан осон яшашини истайман. Ҳаммага ёрдам қўлини чўзишдан, билим ва тажрибамни бўлишишдан чарчамайман.
Гулсара Каримова ҳуқуқни ҳимоя қилиш органлари билан биргаликда кўп ишларни амалгаоширди. Халқаро ташкилотлар билан лойиҳаларни амалга оширади. У қонуний давлатда диний эътиқод эркинлиги ҳам қонуний бўлиши керак деб ҳисоблайди.
«Милиция, миллий хавфсизлик хизмати, дин комиссияси, муфтият ҳаммаси бирга ишласа самараси яхши бўлади. Буни биз амалда кўрдик. Орган ходимлари билан бирга бориб, тушунтириш ишларини олиб бордик. Ҳаммаси самарали бўлди»
Бошқа тақиқланган оқимлардан фойдаланган ҳам халқ, бизга ғамхўрлик қилиб, ёрдам қўлини чўзганлар ҳам халқ. Шу сабаб кўп нарса халққа, айниса аёлларга боғлиқ. Аёл бу — она! Аёл — бу ёр! Аёл — бу жамиятнинг тарбиячиси.
«Аёллар билан ишлашнинг ҳам сабаби шу. У билимли бўлса болаларига тўғри тарбия беради, ўзига маҳкам бўлиб турли оқимларга қўшилмайди. Бизга келган маълумотлар асосида ҳудудларга чиқиб, учрашувларни ўтказамиз. Секин-асталик билан ҳеч кимга зарар етказмай сўзлашамиз. Милициялар формаси билан келиб, дин бўйича тўғри маълумотларни берса халқ унга ишонади. Шу сабаб биз бирга ишлаймиз. Кейин динни тушунтирсанг, сен рўмолли бўлсанг уларни сенга ишончи ортади. Шунинг учун биз бирга ишлаймиз».
Агар, масалан биз ҳақиқатдан ҳам демократик давлатдан шу ерда фойдалансак,
Европада ҳам мусулмон қизлар мана шу ҳуқуқни ҳимоя қилиш органларига жалб қилинган. Бизни давлат ҳам шунга эътибор берса яхши бўларди. У ерда хавфсизлик хизматлари ҳам юришади, бизда эса йўқ. Шунга эътибор қаратса айрим кучли теологларни ҳам шу томонга тортса яхши бир алоҳида кучли кадр пайдо бўлади. Формали ходимлар келиб, аёллар билан учрашувда оят, ҳадисларни айтиб, кейин қонунни тушунтириб берса жуда яхши бўлади.
«Муфтиятнинг ходими бўлмаган одамнинг дин бўйича айтганларига ишонмаслик керак»
«Пайғамбаримиз илм талаб қилиш мусулмон аёл ва мусулмон эркакка фарз қилинди демоқда. Шариат бўйича эркак киши аёлни илм, билим олишига чеклов қўйиб, уйда олиб ўтиришга ҳаққи йўқ. Аёлини уйда ўтир деб мажбурлаганлар, билмсизлар. Агар имкон бўлса, ўқиб, ишлаб билим олиши керак. Сабаби жамиятни она тарбиялайди. Боланинг биринчи муаллими она».
У шунингдек дин бўйича гапирган шахсларнинг Қирғизистон мусулмонлар дин бошқармасига олинган бўлса, дин ходими деган гувоҳномаси бўлсагина ишонишга чақиради.
«Соқол-мўйлов қўйиб мулла бўлиб, бироқ дин ходими бўлмаса, бироқ у фатво берса бу тўғри эмас. Беш вақт намоз ўқиса ҳам, дин бўйича билими бўлса ҳам қозиятнинг фатво бўлимига юбориш керак. Бироқ бундайлар аёлларнинг орасида бор. "Ундай экан, бундай экан" дейишади. Бироқ "Қани? Қайси китобдан?" десан жавоб бера олишмайди. Мен муфтиятнинг муҳри босилмаган китобни ҳеч қаерда таклиф қилмайман. Сабаби уни албатта, бир нарсаси бўлади. Биз билиб турсак ҳам барибир қозиятга юборамиз. Сабаби, "Сизларнинг бу дуёдаги амалларингиз ва охиратингизга ҳам биз жавоб берамиз" деб ўтирган махсус бўлим бор. Шуларга мурожаат қилиш керак», —дейди Каримова.
У ҳозирда онлайн дарсларни ўтиб, дунёнинг турли давлатларида яшаган қирғизистонлик аёлларга тушунтириш ишларини олиб бормоқда. Улар билан суҳбатлашиб, Қирғизистоннинг келажагига, биздаги аёллар жамиятини кундан –кунга билимга, илмга интилаётгани қувонтиришини айтди.
"Мазкур видео/фильм/дастур/аудио ёзув Европа Иттифоқининг молиявий кўмагида тайёрланган. Ушбу видео/фильм/дастур/аудио ёзувнинг мазмуни учун "муаллиф исми/ҳамкор номи" жавобгар ҳисобланади ва у Европа Иттифоқининг нуқтаи назарини акс эттирмайди".