Олабуқа марказида ҳафтанинг ҳар бозор куни очилувчи бозор пиёда ва автомобиллар ҳаракатига тўсқинлик қилиб келади. Маҳаллий ҳукуматнинг бозорни жилдириш тўғрисидаги қарори ҳам масалани ҳал қилишга ожизлик қилиб келяпти.
Туман кенгаши масалани йиғинда ўрганиб, бозорни кўчириш бўйича махсус қарор қабул қилишига қарамай, савдогарлар ўз ўринларида ишлашда давом этяпти.
Ҳафтанинг ҳар якшанба куни Олабуқанинг Ленин ҳамда Мамирбеков кўчалари 2 мингга яқин савдогарнинг молига тўлади.
Ҳафтанинг бошқа кунларига нисбатан молларнинг турфалилиги ҳамда нархларнинг арзонлиги харидорларни ўзига тортади.
Маҳаллий яшовчи Қамчибек Камбаралиевнинг айтишича, бозор кунлари кўчада савдо туфайли одамларнинг кўплигидан ижтимоий транспортнинг тўхтаб қолган ҳолатлари ҳам кузатилган.
«Бу ерда барча нарса аралаш сотилади. Кир ювиш восиалари билан бирга чорва техникаси, сабзовотлар... Устига устак бу ерда автобекта ҳам жойлашган. У ерга машиналар кириб чиқиши қийинлашиб кетади», — дейди Камбаралиев.
Масални ечиш учун маҳаллий ҳукумат 2010 йил Олабуқанинг четроғида жойлашган аввалги чорва техникалари ишхонасидан жой ажратиб берган.
Туман кенгаши бошчиси Абдыбакы Мадраимовнинг сўзларига кўра, савдогарлар у ерда бир муҳлат савдо қилишиб қайта ўринларига қайтиб олишган.
Депутларнинг қарори чиққани билан аҳоли уни қоида қатори қабул қилмаслигини айтади бошчи.
Унинг айтишича, баъзилар йўл бўйидан ижара учун контейнерлар ажратиб беришган.
«Бозорни кўчириб ташласак, буларнинг бизнеси тўхтаб қолади. Шунинг учун булар (контейнерлар эгалари) эски ўринларига қайтишга тарғиб қилиб уларни қайтариб олиб келишяпти, деб ўйлаяпмиз», — деди Мадраимов.
Савдогарларнинг ўзлари эса ҳукумат ажратиб берган ерларда савдо қилиш учун ҳеч бир имкониятлар йўқлигидан нолишади.
Маҳаллий савдогар Насиба янги бозорга бориш учун икки ҳисса йўл кира кетишини айтди.
«У ерда шароитлар йўқ. Ошхоналар йўқ. Бундан ташқари биз автобекатга келиб, кейин матизда у ерга боришимизга тўғри келади. Кийим бозори бу тарафда, озиқ овқат бозори нариги тарафда. Харидорлар ҳам сумкаларини кўтариб у ердан бу ерга саланглаб юришибди», —дейди Насиба.