Сайдулла Нишанов «Ата Мекен» партиясидан чиқди, бироқ фракцияда қолди

299

Депутат Сайдулла Нишанов 4-февралда Жогорку Кенеш йиғинида «Ата Мекен» партиясидан чиққанини маълум қилди. Унинг айтишича, депутатлик фаолиятини фракцияда давом эттиради.

Бу маълумотни «Клооп» партиянинг ўзидан ҳам тасдиқлашди.

«Агар у [Нишанов] фракциядан ўз истаги билан кетадиган бўлса, унда мандатидан маҳрум бўлади», — деб билдиришти «Ата Мекен» партиясидан.

Нишанов партиядан нима сабабдан кетганини айтмаган, бироқ 24.kgнинг маълумоти бўйича, у партиядан «лидернинг истаги билан ишлаб сўзлагиси» ва «ички авторитаризмни» қўллагиси белмагани сабаб кетмоқда.

Сайдулла Нишанов биринчи марта депутат бўлиб 2005-йили учинчи чақирилишга келган. «Ата Мекен»нинг рўйхати бўйича, парламентга у бешинчи ва олтинчи чақирилишнинг депутати бўлиб икки марта ўтган. Бироқ Нишанов натижаси бекор қилинган 2020-йилнинг парламент сайловида «Кыргызстан» партияси билан отланиб, рўйхатда 71-номзод бўлган.

Партиянинг тарқаши

Бу «Ата Мекен»дан депутатлар кетаётган биринчи ҳолат эмас. 2021-йилнинг январида партиядан лидери Ўмурбек Текебаев кетган. Бундан ташқари, депутат Гүлнара-Клара Самат ҳам чиққан — у «фракциянинг ишига қатнашмагани учун» чиқарилган.

2019-йилнинг охирида Алмамбет Шикмаматов ҳам Ўмурбек Текебаев билан келишолмай депутатлик мандатини топшириб, партиядан чиқиб кетган.

«“Ата Мекен” партиясига 15 йилдан бери аъзо бўлдим. Бу партиянинг аъзолари энг берилган, энг ғайратли одамлар деб биламан. Текебаев жуда кучли сиёсатчи, қонун чиқаришда ҳеч ким етолмайди. Кучли политтехнолог, сиёсий комбинацияларнинг “отаси”, сиёсий харизмаси бор лидер ва тарихий инсон. Бироқ турмуш экан, иккимизнинг орамиздан “қора мушук" оралаб қолди. Сабабларини ҳозир айтолмайман. Балки, кейинчалик халқ билар. фикрлар ҳар хил. Буни кейин айтаман. Асосийси мен партиядан чиқаман деб қарор қилдим. Сабаби мен учун болалигимдан бошлаб 50 ёшга чиққунча ҳар доим шахсий ор-номусим мандатдан ҳам, хизматдан ҳам юқори», — деб билдирган у «Азаттык»қа.

Шикмаматовдан ташқари партиядан яна тўрт депутат чиққан — Ташполот Балтабаев, Талант Узакбаев, Рисбек Мирзаматов ва Болот Шер. «Ата Мекен» — ўлкадаги ягона муҳолифатдаги партия. Узоқ йиллардан бери сиёсатчи Ўмурбек Текебаев унинг лидери бўлган.

Бироқ 2021-йилнинг 5-январида у ваколатларини топшириб, фракциядан чиқиб кетган. Бу унинг депутатлик мандатидан маҳрум қилиш бўйича суд текширувлари асосида бўлган.

Маъмурий суд Марказий комиссия унга депутатлик мандатини ноқонуний берган деб топган. Кейинчалик шаҳар суди бу қарорни ўз кучида қолдирган. Текебаевнинг ўзи суд қароридан рози бўлмай, «мандатини тортиб олишгунча» депутатлик ишини давом эттиришини билдирган.

«Ата Мекен»нинг янги лидери бўлиб депутат Айсулуу Мамашева сайланган.