Бишкекнинг вице-мэри Айжан Чинибаева 4 февралда шаҳар мактаблари билан болалар боғчаларда офлайн ўқитишни қайтаришни талаб қилган ота-оналар билан учрашди.
Мэриянинг олдига митингга чиққан ота-оналар Чинибаева билан учрашувда болаларни мактабга юборишга тайёрликларини, бундан ташқари агар болалари коронавурус юқтириб оладиган бўлса, жавобгарликни ўз зиммаларига олишларини айтишди. Бироқ улар бунга бошқа ота-оналар рози бўлмаслиги мумкинлигини айтиб, муаммони ҳамма билан маслаҳатлашиб, ҳал қилиш кераклигини билдиришди.
Ота-оналар мэрия томонидан давлат мактабларининг барча синфларига офлайн ўқишга қайтишга рухсат берилмаётганидан норози. Мэрия эса ҳозирча ўқувчиларни мактабга қайтариб, муниципал болалар боғчаларни аввалги тартибда ишлатиш қарори тўхтатилганини бир неча марта маълум қилишган.
Ҳозирда шаҳар мактабларида 1, 4, 9 ва 11-синфларнинг ўқувчилари анъанавий тартибда ўқишмоқда. Бироқ бу ўқувчиларнинг бир қисми онлайн режимда билим олишмоқда. Ота-оналар эса ўқувчиларнинг ҳаммаси бир хил билим олишини талаб қилишмоқда.
Натижада келаётган ҳафтада мэриянинг, билим бериш, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Бишкекнинг мактаб ва болалар боғчаларининг вакиллари ота-оналар билан учрашади. Улар болалар инфекция юқтирадиган бўлса, давлатга даъвойимиз йўқ деган шарт билан мактаблар ва боғчаларни очиш масаласини муҳокама қилишади.
«Ота-оналар онлайн ўқитишдан чарчашганини айтиб, ҳар бир ота-она кутилмаганда боласи коронавирус билан оғриб қолса, жавобгарликни ўз зиммаларига олишлари бўйича ариза ёзиб берамиз деб таклиф қилишди», — деди «Клооп»нинг мухбирига Чинибаева.
Вице-мэр мэрия ўқишни бошлаш учун ота-оналар таклиф қилган шартларни мактаб ва ота-оналар қўмитаси билан муҳокама қилишларини қўшимча қилди.
«Кўпчиликни фикрини тинглаймиз, келаси ҳафтада ҳамма рози бўладиган қарор чиқарамиз деб ўйлайман», — деб якунлади Чинибаева.