Сооронбай Жээнбековни жавобгарликка тортишни талаб қилаётган октябрь воқеаларида жабрланганларнинг аризаси Бош прокуратурадан ИИВ билан МХДҚга юборилди. Бу ҳақда Vesti.kgга бош назорат органининг матбуот хизмати маълум қилди.
Унга кўра, ариза кўриб чиқилиб, шундан сўнг собиқ давлат раҳбарининг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо берилиши керак. Бош прокуратура маълум қилишича, тергов натижасини кейинчалик мазкур органлар хабар қилади.
Жабрланганларнинг аризаси
Адвокат Замир Жоошев 27 январда фейсбук саҳифасида парламент сайловидан кейин 2020 йилнинг 5-6 октябрида жабрланганларнинг билдирувини эълон қилган. Улар собиқ президент Сооронбай Жээнбековни «ҳуқуқ тартибот органи ходимларига митингчиларни куч билан тарқатишга буйруқ бергани» жавобгарликка тортишни талаб қилишган.
Улар бу ҳаракатлари учун Жээнбековни собиқ президент мақомидан ҳам маҳрум қилишни талаб қилишмоқда. Улар аризасини шу куни Бош прокуратурага жўнатишган.
Билдирувда собиқ президент октябрь воқеаларида фуқаролар яраланиб ҳалок бўлган 19 ёшли Умутбек Алтинбек ўғлининг ўлими учун ҳам жавобгарликка тортилиши керак деб айтилган.
Жабрланганларнинг манфаатларини «Қирғизистоннинг адвокатлар бирлашмаси» ҳимоя қилади. Шунингдек фуқаролар ўз манфаатларини ҳимоя қилиш учун “«Қирғиз Умиди” Октябрь халқ инқилобининг қаҳрамонлари» жамоат ташкилотини ҳам тузишган.
Жээнбековнинг истеъфоси
Собиқ президент Сооронбай Жээнбеков 4 октябрдаги парламент сайловидан кейин бошланган сиёсий инқироз вақтида 2020 йилнинг 15 октябрида истеъфога кетган.
Сайловдаги ўзгартиришлар сабаб сайловнинг натижасидан норози бўлганлар Бишкекнинг асосий майдонига чиқишган. 6 октябрга ўтар кечаси ҳуқуқ тартибот органи ходимлари билан фуқаролар ўртасида тўқнашув бўлган.
Бу тартибсизликлар вақтида собиқ депутат Садир Жапаров тарафдорларининг ёрдами билан қамоқдан чиқарилган ва ўлканинг премьер-министри ва президент вазифасини бажарувчи этиб тайинланган.
Жапаров ўлканинг асосий лавозимларини эгаллаш билан бирга кадр сиёсатини олиб бориб, муҳим хизматларга сафдошларини, МХДҚнинг амалдаги раҳбари Камчибек Ташиев билан биргаликда тузган «Мекенчил» партиясидаги ҳамкасбларини тайинлаган.
Бундан ташқари, Жапаров ўлканинг бошқарув формасини ва Конституциясини ўзгартириш бўйича референдумни ҳам таклиф қилган.
Қирғизистоннинг бошқарув формасини танлаш бўйича референдум 10 январда ўтиб, президентлик бошқарув формаси ғолиб бўлган. Шу куни ўлкада муддатсиз президентлик сайлови ўтиб, унда Жапаров олдинга чиққан.