ОАВ: Нургази Анаркулов уй қамоғига чиқарилди

299
Сурат: МХДҚнинг матбуот хизмати

Президент маъмуриятининг ахборот сиёсат бўлимининг собиқ раҳбари Нургази Анаркулов уй қамоғига чиқарилганини «Kaktus» нашри куч органларига таяниб билдирди. Бироқ «Азаттык» нашри Анаркуловнинг эҳтиёт чораси қаралмаганини маълум қилди.

«Анаркуловга нисбатан қўзғалган жиноий иш тергов қилинмоқда ва бунинг натижасида унга юридик баҳо берилади», — деб «Азаттык» билдирди.

Шунингдек Анаркулов қонуний қўлга олинганини ва унинг эҳтиёт чорасини суд аниқлайди деб қўшимча қилган. Ҳозирча бирорта суд Нургази Анаркуловнинг ишини қарагани ҳақида маълумот йўқ.

Анаркулов МХДҚнинг коррупцияга қарши курашиш хизмати томонидан 30 январда катта миқдорда пул талаб қилишда гумон қилиниб қўлга олинган. Маълумотга кўра, у лавозимидан фойдаланиб, моддий томондан бойий учун давлат хизмати бошчилигига номзодларнинг биридан муаммони ижобий ҳал қилиш учун катта миқдорда пул талаб қилган.

Нургази Анаркулов ахборот сиёсат бўлимининг раҳбари бўлиб 2020 йилнинг октябрида тайинланган. Анаркуловнинг тайинланиши ҳақидаги фармонга Садир Жапаров 30 октябрда қўл қўйган. МСК маълумотига кўра, Анаркулов МХДҚнинг раҳбари Камчибек Ташиевнинг партиядоши саналади — иккиси ҳам «Мекенчил» партиясидан.

Бундан ташқари, МСК маълумоти бўйича Анаркулов 2010 йилдан бери «Майдан.kg» газетасининг бош муҳаррири бўлиб ишлаган ва парламент сайловида мазкур партиянинг рўйхатида 47-ўринда турган.

Муаллиф: Айнура Султанова