Туркиянинг «Маариф» фонди Бишкекда дастлабки мактабини очади

346

Фан ва таълим вазири вазифасини бажарувчи Алмазбек Бейшеналиев 29 январда Туркиянинг Марказий Осиёдаги «Маариф» давлат фондининг директори Хусну Биржан билан учрашди. Биржан янги ўқув йилида Бишкек шаҳрида фонднинг биринчи мактабини очишни режалаштираётганини билдирди. Бу ҳақда таълим вазирлигининг матбуот хизмати маълум қилди.

Муассасанинг матбуот хизмати янги мактабда ўқиш Қирғизистоннинг давлат стандарти асосида қирғиз тилида ўтказилишини маълум қилди.

«Ўқувчилар учун ҳам, ўқитувчилар учун ҳам барча шароитлар яратилади. Шартнома шартларига мувофиқ, ўқитувчиларнинг кўпчилиги Қирғизистон фуқаролари бўлади», — деб билдирди таълим вазирлиги.

Вазирнинг ўзи муассаса фонднинг мактабини очишда «ҳар томонлама» ёрдам беришга тайёр эканлигини билдирди.

Икки давлатнинг ташқи ишлар вазирлари Руслан Казакбаев билан Мевлют Чавушоглу мактабларни очиш ҳақида 2020 йилнинг ноябрь ойида Анқарада сўзлашиб, келишув имзоланган.

Декабрда Қирғизистоннинг Туркиядаги элчиси Кубаничбек Ўмуралиев бу шартномани амалга оширишни «Маариф»нинг раҳбари Бирол Акгун билан муҳокама қилган. Туркия томон Бишкек шаҳрида «барча даражадаги» мактабларни очишни режалаштирганини ва офиси очилганини маълум қилган.

«Маариф», «Себат» ва Гулен

Туркиянинг фонди Қирғизистонда ишлаши 2017 йили айтила бошлаган. Унда турк ҳукумати «Себат» лицейларини мухолифатчи  Фетхуллах Гуленнинг тарафдорлари билан боғлиқ деб ҳисоблагани учун ёпишни талаб қилган.

Қирғизистон бундан бош тортиб, бироқ мактабларнинг «Себат» деган туркча номи қирғизча «Сапат» деб ўзгартирган. «Сапат»нинг ташкилотчилари орасига Қирғизистоннинг таълим вазирлиги кирган.

Кейинчалик парламентнинг собиқ спикери Чинибай Турсунбеков Туркияга бориб келгандан сўнг «Сапат»ни «Маариф» фондининг бошқарувига ўтказиш ғоясини айтган.

Шундан сўнг Туркия президенти Режеп Тайип Эрдоган Қирғизистонга иш сафари билан келганда собиқ президент Сооронбай Жээнбеков ўлкада «Сапат» лицейларига муқобил бўлиши учун Бишкекда Туркиянинг «Маариф» фондининг мактабларини очишга келишган.

«Маариф»га бўлган танқидлар

2018 йили Regnum ахборот агентлигининг журналисти Ариф Асилоглу ўзининг колонкасида «Маариф» фондини танқид қилган. У давлат фонди Сауд Арабистони ва Қатар томонидан молияланади, шунингдек Қирғизистон ҳудудида тақиқланган ИШИДнинг менталитетини маъқуллаган «радикал ислом ғоясини» тарғиб қилмоқда деб ёзган.

Бу мақолага Туркиянинг Москвадаги элчиси Хусейин Дириоз эътибор қаратиб, нашрга хат ёзган. Хатда мақоладаги айбларни инкор қилиб, матн муаллифларини Фетхуллах Гуленнинг террор ташкилотининг (ФEТО) аъзолари деб атаган.

Элчи турк фонди фақат давлат томонидан молияланишини, бошқа давлатлардаги таълим муассасалари мамлакатлар ўртасидаги икки томонлама ҳамкорлик асосида ва илтимос бўйича очилишини билдирган.

Бироқ журналист Ариф Асилоглу элчига жавоб қайтариб, мақоладаги маълумотлар диққат билан текширилганини ва ФEТО террор гуруҳига аъзо эмаслигини билдирган. Журналистнинг фикрича, бу номни Эрдоганнинг бошқарув партияси Гуленнинг «Хизмет» ҳаракатини ёвуз қилиб кўрсатиш учун «ўйлаб топган».