Қирғизистонда Мудофаа вазирлиги қайтадан тузилади

346

Президент Садир Жапаров 1-февралда «Қирғизистон қуролли кучларини бошқарув тизимини ривожлантириш бўйича бундан кейинги чоралар ҳақидаги» фармонни имзолади.

Фармонга кўра, Мудофаа ишлари бўйича давлат қўмитасининг ва ҚРнинг қуролли кучлари бош штабининг базасида Қирғизистон Республикасининг мудофаа вазирлиги тузилади.

Фармоннинг ижроси Хавфсизлик кенгаши котибияти зиммасига қўйилиб, ҳукуматга эса фармондан келиб чиқувчи чораларни қабул қилиш таклиф қилинган.

Мудофаа вазирлиги 2.0

Қирғизистоннинг мудофаа вазирлиги 1993-йилдан 2015-йилгача ишлаган. Бироқ 2014-йилдан 2016-йилгача ҳарбий ислоҳотдан кейин мудофаа вазирлиги функциясини Бош штаб билан Мудофаа ишлари бўйича давлат қўмитаси бўлиштириб олган.

2014-йили қуролли кучлар Бош штабига ҳарбий бошқарманинг марказий органининг ваколатлари берилган, фавқулотда вазиятлар вақтида — миллий хавфсизликни таъминлаш тизими таркибига кирган давлат тизимларининг кучи ва воситаларини тезкор бошқарувчи ва координацияловчи юқори орган деб саналган.

Шунингдек, Бош штаб раҳбари мудофаа вазирига эмас, тўғридан-тўғри президентга бўйсунган. Бош штаб бошчиси бутун қуролли кучларнинг қўмондони саналган.

2016-йили Хавфсизлик ишлари бўйича давлат қўмитаси тузилган. Янги муассасанинг вазифаларига қуролли кучларни моддий-техник томондан таъминлаш, мудофаа бўйича тармоқлар аро координацияни амалга ошириш кирган. Амалда хавфсизлик ишлари бўйича давлат қўмитасининг раҳбари Бош штаб раҳбарига бўйсунган.