Республика штаб 1-февралда Қирғизистонда коронавирус 59 кишидан аниқланганини маълум қилди. Касалиик юқтириб олганлар орасида уч тиббиёт ходими бор.
Ҳудудлар бўйича:
- Бишкек шаҳрида — 26 (уч тиббиёт ходими);
- Чуй вилоятида — 19;
- Иссиқкўл вилоятида — 4;
- Норин вилоятида — 4;
- Баткен вилояти — 2;
- Ўш вилоятида — 2;
- Жалолобод вилоятида — 1;
- Талас вилоятида — 1.
Шунингдек ўтган суткада коронавирусдан 91 бемор соғайди.
Коронавирусдан Бишкек шаҳрида — 47, Чуй вилоятида — 27, Иссиқкўл вилоятида саккиз, Ўш вилоятида тшрт, Жалолобод вилоятида уч, Ўш шаҳрида, Норин ва Талас вилоятларида биттадан бемор соғайиб, касалхонадан чиқарилди.
Қирғизистонда COVID-19 инфекциясини юқтирганларнинг умумий сони 84 588га етди. Уларнинг орасидан 80 987 бемор соғайиб, 1 412 киши вафот этган.
Бугунги кунда касалликдан 581 бемор касалхоналарда даволанмоқда — улардан 30 нафари ўта оғир аҳволда. Шунингдек, 674 бемор уй шароитида даволанмоқда.