Премьер-министр хизматига Улукбек Мариповнинг номзоди кўриб чиқилмоқда

278

Жогорку Кенешнинг кўпчилик коалицияси 1-февралда премьер-министрликка Ҳисоб палатасининг раҳбари Улукбек Мариповнинг номзодини кўриб чиқмоқда. Мариповнинг номзодини «Республика — Ата-Журт» фракцияси таклиф қилди.

Собиқ премьер-министр Садир Жапаровнинг ваколатлари 21-январда тўхтаган. Бу вақтгача Марказий сайлов комиссияси Жапаров 10-январда ўтган президентлик сайловида ғолиб бўлганини расмий эълон қилган.

Марипов давлат хизматидаги ишини 2001-йили Молия вазирлигида раҳбар бўлиб бошлаган. Кейинчалик у Баткен вилояти губернаторининг ёрдамчиси, Жогорку Кенеш депутатининг маслаҳатчиси бўлиб ишлаган. 2006-йилдан бошлаб президент маъмуриятида ва Фавқулотда вазиятлар вазирлигида ҳам ишлаган.

2011-2015-йиллари Марипов собиқ президент Алмазбек Атамбаевнинг ёрдамчиси, кейин президент аппарати етакчисининг биринчи ўринбосари бўлиб меҳнат қилган. 2016-йилнинг март ойидан Ҳисоб палатасининг раҳбари этиб тайинланган.

Улукбек Мариповнинг отаси Асамидин Марипов Ўш вилоятининг Новқат ҳудудий касалхонасининг бош шифокори. Туғишгани Бакитбек Марипов 2020-йилнинг 16-ноябрида Новқат тумани ҳокими этиб тайинланган.

Шунингдек собиқ депутат Аскарбек Шадиевнинг вакил боласи экани айтилмоқда. Шадиев «лавозимни суиистеъмол қилиш» ва «Давлат чегарасидан ноқонуний» ўтган деб 2018-йили декабрда мулки мусодара қилиниб, 10 йилга судланган.