Ўзганда «телефонга чалғиб» пиёдани уриб кетган ҳайдовчи ушланди

278
Сурат: «Турмуш» нашри

Ўш вилояти Ўзган туманининг 44 ёшдаги яшовчиси машинада уриб юбориб, воқеа жойдан қочиб кетган киши 1-февралда қўлга олинди. Ўш ВИИБининг матбуот хизмати маълум қилишича, воқеа бундан икки кун олдин бўлган. Жабрланувчи эса воқеа жойда ҳалок бўлган.

«Ўзган туманининг Мирза-Аке қишлоғини 37 ёшдаги турғуни "HONDA STEPWGN" русумидаги автомашинани бошқариб кетаётганда телефонга чалғиб қолган. Натижада Лесхоз қишлоғининг яшовчисини уриб кетиб, жабрланувчига ёрдам бериш ўрнига уни ташлаб, воқеа бўлган жойдан кетиб қолган», — деб билдирди Ўш ВИИБидан.

Мазкур факт Жиноятларнинг ягона реестрига «Хавфли ҳолатда қолдириш» моддаси билан рўйхатга олиниб, қўлга олинган турғун Ўзган ТИИБнинг вақтинча сақлаш жойига киритилди. Шунингдек гумондорнинг машинаси жарима майдонига киритилиб, тегишли экспертизалар тайинланди.

Ўтган йилнинг августида Ўш — ЎЗган автойўлида содир бўлган ҳалокатда тўрт киши ҳалок бўлган. Милициянинг маълумотига кўра, 18 ёшдаги ҳайдовчи машинани бошқаролмай, йўлнинг иккинчи томонига тўхтатилган «SCANIA» юк машинасига бориб урилган.

Муаллиф: Хожиакбар Юлдашбай уулу