Марипов вазирлик ва қўмиталарни қисқартиришни ваъда қилди

242

Парламентнинг кўпчилик коалицияси 1-февралда премьер-министрликка Ҳисоб палатасининг раҳбари Улукбек Мариповнинг номзодини муҳокама қилмоқда.

Депутат Абдивахап Нурбаев Мариповга ҳукумат таркибини қисқартириш ҳақида савол берди. Премьерликка номзод агар ҳукуматни бошқарадиган бўлса, ҳукумат аъзолари сонини қисқартиришини билдирди.

«Очиқ айтадиган бўлсам, 22 ҳукумат аъзоси 16 ҳукумат аъзосигача қисқаради. бундан ташқари, ҳукуматга қарашли давлат агентликлари, муассасалар, фондлар бўйича кардинал ислоҳотлар олиб бориалид», — деди Марипов.

*Ҳукумат аъзолари бўлиб премьер-министр, тўрт вице-премьер, ҳукумат аппарати раҳбари, 12 вазир ва тўрт қўмитанинг раислари ҳисобланади.

Бундан ташқари, Фан ва таълим вазири Алмазбек Бейшеналиев ўз ўрнида қолишини қўшимча қилди. Олдинроқ ОАВлари Бейшеналиевнинг ўрнига Миллий аграр университетининг ректори кўриб чиқилаётганини ёзган.

Вице-спикер Аида Касималиева Мариповдан қайси муассасалар қисқаришини сўради.

«Бизда бугунги кунда Иқтисод вазирлиги бор, Молия вазирлиги бор. Бундан ташқари, ҳам бир қанча даромадлар бўйича ҳукумат таркибидаги давлат органлари бор. Шуларни ҳаммасини биз кўриб чиқяпмиз, силоҳотлардан кейин ўйлайманки бир бир блокка киради. Мана шу блокнинг етакчиси вице-премьер мақомини олади», — деб жавоб берди Марипов.

Ҳозирда ҳукуматда тўрт вице-премьер, 16 вазирлик муассаса, тўққизта агентлик, 11 давлат хизмати, олти фонд ва инспекциялар бор.