МХДҚ: Кўмир конини босиб олишда айбланган прокурор мамлакатга 20 млн сом тўлаб берди

Ўш вилоятидаги кўмир конини босиб олишда гумон қилиниб қўлга олинган катта прокурор Улук Ўмурзаков ҳеч қаерга чиқмаслик аризаси асосида бўшатилди. Бу ҳақда Kaktus.media нашрига адвокати Икрамидин Айткулов хабар қилди.

Унинг айтишича, Биринчи май туман суди Ўмурзаковнинг эҳтиёт чорасини ўзгартириш қарорини 30 январда қабул қилган.

Ўмурзаковни қўлга олиниши

Улук Ўмүрзаков – ички ишлар вазирининг ўринбосари Суюн Ўмурзавковнинг укаси. У миллий хавфсизлик давлат хизмати томонидан 2020 йилнинг 12 ноябрида Ўшдаги кўмир қазувчи «Жол-Чырак и Ко» компаниясини рейдерлик босиб олишни уюштиришда айбланиб қўлга олинган. Шунингдек прокурор билан бирга «Мухаммед Умар» спорт клубига алоқаси бор тўрт киши ҳам ушланган. Улар ҳам ишхонани босиб олишда гумон қилинмоқда.

Улук Ўмурзаков қўлга олингандан кейин 17 ноябрда ўнга яқин тарафдори матбуот анжумани ўтказиб, Ўмурзаковни тез орада уй қамоғига чиқаришни талаб қилиб, агар талаб бажарилмаса, «ёшлар кўтарилади» деб билдиришган.

Ўмурзаков устидан 12 октябрда «Жол-Чырак и Ко» компаниясининг асосчилари Алмас Жоробеков ва Муратбек Исраилов ариза билан мурожаат қилишган. Улар бу компанияни Кутман Шермат ўғли исмли киши босиб олганидан шикоят қилишган.

Шунингдек бу ишга Улук Ўмурзаковнинг ҳам алоқаси борлигини айтиб, у эгалик қилган «Мухаммед-Умар» хавфсизлик агентлиги «коннинг ҳақиқий эгаларини ишхонага киришига тўсқинлик қилаётганидан» арзланишган.

Шаҳар судидан ва милициядан Шермат ўғли ҳозирда қидирувда эканини айтишган — у суд томонидан «Фирибгарлик» ва «Ноқонуний бойишда» айбланган.

Улук Ўмурзаков ва Шермат ўғлининг адвокати кўп ўтмай матбуот анжуманини ўтказишган. Унда Ўмурзаков конни босиб олиш бўйича айбловни инкор қилган. Шермат ўғлининг оқловчиси унинг мижозига нисбатан таъқиб бўлмоқда деб билдирган. Қолаверса Шермат ўғли мазкур компания билан шартнома асосида ишлаётганини қўшимча қилган.