Нур-Султанга эмас, Москвага. Жапаров биринчи сафарини Россиядан бошлайди — матбуот хизмати

273

Садир Жапаров қасамёд қилгандан кейин биринчи иш сафарини Россиядан бошлайдиган бўлди. Бу ҳақда янги сайланган президентнинг матбуот котиби Галина Байтерек билдирди.

Бу вақтгача вице-премьер Равшан Сабировнинг номидан бир қанча ОАВларига эълон қилинган маълумотни тасдиқлади. Сабиров Садир Жапаров Россияга бўлган иш сафари давомида газ масаласини муҳокама қилади деб билдирган эди.

Байтерек Жапаровни Россияда ҳеч ким кутмайди ва қабул қилмайди деган маълумотни инкор қилди.

«Янги сайланган президент Садир Жапаровнинг биринчи чет давлатларига бўлган ин сафари Россияга бўлиши рост. Бу бўйича керакли ишлар олиб борилмоқда. Россия томон билан биргаликда иш сафарининг куни ва ўтказилиши кўриб чиқилмоқда. "Россия Садир Жапаровни қабул қилишга тайёр эмас" деган маълумот ҳақиқатга тўғри келмайди», — деди Байтерек.

Аввалроқ Жапаров биринчи сафарини қўшни ўлкадан бошлашга розилик берган. Унда Жапаровни Қозоғистон президенти Касим-Жомарт Токаев 10-январда ўтган муддатсиз президентлик сайловидаги ғалабаси билан қутлаб, уни президент қатори расмий иш сафари билан Қозоғистонга келиб кетишга чақирган.

Қозоғистон президентининг матбуот хизмати маълумотига кўра, Жапаров биринчи иш сафарини Қозоғистондан бошлашга ваъда берган

«Касим-Жомарт Токаев Жапаровни Қозоғистонга расмий иш сафари билан келишга чақирди. Жапаров чақирувни қабул қилиб, уни президент қатори биринчи иш сафари қўшни Қозоғистонга бўлишини таъкидлаган. Шунингдек, Жапаров Касим-Жомарт Токаевни Қозоғистондаги парламент сайлови муваффақиятли ўтиши билан қутлади», — деб ёзилади Ақордонинг билдирувида.

Қирғизистоннинг президент аппарати ва Галина Байтерек бу билдирувни инкор қилмаган.