Президент аппарати: Садир Жапаровнинг инаугурациясига ОАВлари киритилмайди

274

Сайловда ғолиб бўлган Садир Жапаровнинг қасамёд маросимига ОАВ қатнашмайди. Бу ҳақда 24.kg нашри ёзди. Маълумотни «Клооп»нинг журналистига президентнинг ахборот сиёсат бўлими раҳбари Нургази Анаркулов ҳам тасдиқлаган.

«Эпидемиологик ҳолатни олдини олиш мақсадида» тадбирни ёритиш учун ОАВ вакилларини аккредитациядан ўтказиш бўлмаган.

«Барчаси онлайн ёритишга қулай бўлади. Инаугурацияга маҳаллий ва хорижий ОАВлари меҳмон қатори чақирилган», — деб хабар қилади 24.kg президент аппаратининг маълумотини.

Жапаровнинг президентлик хизматига киришиш маросими давлат каналларининг жонли эфирида берилади. меҳмон қатори тадбирга жамоат арбоблари, ижодий ва илмий интеллигенцияни, шунингдек дипломатик корпус вакиллари таклиф қилинган.

Марказий сайлов комиссияси 10 январда ўтган муддатсиз президентлик сайловидан 10 кун ўтгандан кейин 20 январда Садир Жапаровни Қирғизистоннинг янги сайланган президенти деб тан олган. Садир Жапаровнинг инаугурацияси 28 январда Бишкекдаги Токтогул Сатилганов номидаги қирғиз миллий филармониясида ўтади.

Қабул қилинган натижага кўра, Садир Жапаров сайловчиларнинг 79,2% овозига эга бўлган.

2021 йилнинг 10 январида ўтган муддатсиз президентлик сайлови 4 октябрда ўтган парламент сайловининг натижасидан кейинги сиёсий инқирознинг оқибати. Унда ўлкадаги тартибсизликларда гаровга олиш моддаси бўйича судланиб, 10 йилга озодликдан маҳрум қилинган сиёсатчи Садир Жапаров колониядан чиқарилган.

Садир Жапаров тарафдорларининг ёрдами орқали қисқа вақтда премьер-министр, кейин президент вазифасини бажарувчи бўлган. Жапаров ҳукуматга келгандан кейин бир қанча кадр ўзгаришларини амалга оширган.

Кадр алмашинувларидан ташқари, Жапаров бошқарув формасини аниқлаш ва Конституцияни ўзгартириш бўйича референдум ўтказишни таклиф қилганлардан бири.