«Спекулянт» дўконларининг иши бўйича солиқ хизматининг инспектори қўлга олинди

251

Бош прокуратуранинг матбуот хизмати билдиришича, 25 январда хусусий компанияларнинг ходимлари ва раҳбарият билан жиноий келишув тузишда гумон қилиниб Бишкекнинг Свердлов туманининг давлат солиқ хизматининг нозири қўлга олинган.

Қўлга олинган фуқаро «Спекулянт» савдо маркази ва «Н.Т.К» МЧЖга боғлиқ иш асосида суд қарори билан қамоққа олинди. Бу ҳақда муассасадан билдиришди. «Н.Т.К» МЧЖга боғлиқ батафсил маълумот берилмаган.

Бош прокуратура «давлат ҳукумати, ҳуқуқни ҳимоя қилиш ва фискал органларнинг хизмат ходимлари билан доимий коррупция схемасини тузиш орқали Қирғизистон ҳудудига сақлаш муддати ўтган озиқ-овқат маҳсулотларини олиб кириш» факти бўйича тергов давом этаётганини тушунтирди.

Судгача бўлган текширув асосида «С» ва «Н» номли масъулияти чекланган компанияларнинг икки ходими қамоққа олинган. Уларга коррупцияга аралашишга гумон қилинаётгани ҳақида маълумотнома берилган.

«Спекулянт» МЧКнинг етакчиси Василий Шербинага ва «НТК» компаниясининг директори Шахноза Якубжанова қидирувга берилган. Уларга коррупцияда гумон қилинаётгани бўйича билдирув чиқиб, суд уларни қамоққа олиш бўйича эҳтиёт чорасини қаради.

«Жиноий иш бўйича бир қанча экспертизалар ва солиқ текшируви тайинланди, унга кўра, компания раҳбарияти, ходимлари ва бошқа одамлар томонидан йирик миқдорда зарар келтирилгани аниқланмоқда», — деб билдиришди Бош прокуратурадан.

Россия элчисининг реакцияси

Россиянинг Қирғизистондаги элчиси Николай Удовиченко элчилик «Спекулянт» савдо маркази атрофидаги муаммога эътибор қаратганини билдирган.

«Спекулянт»нинг эгаси Россия фуқароси Василий Шербина ҳисобланади.

«Бўлиб ўтган воқеаларга аниқлик киритяпмиз. Россиялик бизнес вакилларининг қонуний ҳуқуқларини ҳимоя қилишга ҳаракат қиламиз», — деб ёзган элчи инстаграм саҳифасида.

Дўконлар тармоғининг эгаси Kaktus.media нашрига берган интервьюсида уларнинг ҳамкорлари ҳам вакилликни коррупцияга айбланаётганидан хавотирда эканини айтиб берган.

«Россиялик, белоруссиялик, қозоғистонлик ҳамкорларнинг хатига нима деб жавоб берасизлар? Улар бизнинг шартнома шартларини тўлиқ бажарган яхши ҳамкор эканимизни тасдиқлашмоқда», — деб таъкидлаган Шербина.

У аввалгидай иш бўйича қамоққа олинган ходимлар ноқонуний ушланаётганини, ҳеч ким аргументлашган далилларни айтолмаган деган фикрни айтмоқда.

«Спекулянт»нинг иши

Жорий йилнинг январида «Спекулянт» дўконлар марказининг эгаси Василий Шербина Садир Жапаров, Россиянинг Қирғизистондаги элчиси Николай Удовиченко, бош прокурор Курманкул Зулушев ва МХДҚнинг раиси Камчибек Ташиевга ёзма равишда мурожаат қилган.

У 13 январда компаниянинг омборларига номаълум одамлар бостириб кириб, ҳужжатларни тортиб олиб, эшикни муҳрлаб кетганини билдирган. Шербинанинг айтишича, бостириб кирган номаълум кишилар ўзларини агрессивли олиб юришганини ва таништиришдан, бирор бир ҳужжатларни кўрсатишдан бош тортишган.

«Улар ҳаммани ташқарига қувиб чиқишди, унинг орасида юрист ҳам эшик ортида қолди. Бинода фақат олти ходим қолган. Бино ичидагиларга ҳожатхонага бориш, телефон орқали суҳбатлашиш ҳам тақиқланган. Ходимларнинг бири воқеани тасвирга олишга ҳаракат қилса, қўрқитиб ҳаммасини ўчиришди», — деган у.

Шербина ходимларнинг бири милицияга хабар қилишга улгурганини, бироқ қўнғироқ қабул қилингани билан ҳеч ким келмаганини таъкидлаган.

«Улар офисни ағдариб-тўнтариб, ҳужжатларнинг ҳаммасини олишди. Хаос бўлиб кетди. Кейин ўзлари олиб келган қопларга солиб, қўрқитиб қайсидир актга қўл қўйдиришган. Акт билан таништирмаган ҳам. Офисларнинг буюмлари, блок системаларни, компаниянинг муҳрларини олиб кетишди», — деб ёзилган мурожаатда.

Тадбиркорнинг айтишича, кейин бу одамлар ўзларини Ҳарбий прокуратуранинг ходимлари ва МХДҚнинг тергов гуруҳи деб таништирган.

«Ҳақиқатдан ҳам улар кимлар эканига тушунмадик. 2021 йилнинг 14 январидан 15 январига ўтар кечаси бизнинг икки ҳисобчи коррупцияда гумон қилиниб қўлга олинган. Бироқ бизнинг бухгалтерларни айблашга ҳеч қандай далил йўқ. Ишнинг материалларида бирорта ҳуқуқни ҳимоя қилиш, фискал органларнинг ходимлари ёки амалдорларнинг ичидан қўлга олинган одамлар бўлмаган ва бирор бир пора бериш факти йўқ», — деган бизнесмен.

Шербина Қирғизистонга қайтишдан хавфсираётганини таъкидлаган. У барча айбловларни инкор қилиб, муддати ўтиб кетган маҳсулотлар ҳақидаги маълумотни туҳмат деб атаб, «тартибсизлик бўлаётганини» билдирган.

Кейинчалик Бош прокуратура «Спекулянт» Қирғизистонга сақлаш муддати ўтиб кетган озиқ-овқат маҳсулотларини кириб, сотиб юрганини, «номаълум одамлар» эса — бу муассасалар аро тергов гуруҳи деб билдирган. «Спекулянт» дўкони Бишкекда 2017 йилдан бошлаб ишлаган кафе, ресторан ва шаҳар яшовчиларини озиқ-овқат билан таъминлаб турган. Бу савдо белгиси билан шаҳарда 6 савдо маркази ишлайди. Ҳозирда уларнинг ҳаммаси ёпиқ.

Бизнесга босим ўтказиш

2020 йилнинг октябрь ойнинг бошида ҳукумат алмашгандан кейин номаълум кимсалардан иборат турли гуруҳлар ўлка бўйича ишлаб чиқариш корхоналарига ва панционатларга ҳужум қилишган. Жеруй, Метал-Кен, Терек-Сай конларидаги кон қазувчи компанияларнинг мулки талон-тарож қилиниб, айримлари ёқилган. 2021 йилнинг январь ойида ИИВ талончиликда иштироки бор ва уюштирган одамларни қўлга олингани бўйича маълумот бермаган.

23 октябрда Тадбиркорликни ривожлантириш ва инвестициялар бўйича кенгашининг йиғинида Садир Жапаров президент вазифасини бажарувчи ва премьер-министр қатори бизнесни криминалдан ва коррупциялашган амалдорлардан ҳимоя қиламан деб ваъда бериб, бироқ қишлоқ турғунларининг талончилигини оқлаган эди.

15 январда Иқтисод вазирлиги 2021 йилнинг 20 январидан бошлаб Қирғизистонда инвесторларни қўллашга, Қирғизистонда чет эллик тадбиркорлар учун ёқимли имидж шакллантиришга йўналтирилган янги қонун ишга тушишини хабар қилган.

Янги қонунда инвесторлар билан тўғридан-тўғри сўзлашиш учун инвестициянинг бўсағаси камайтирилган – 50 млн доллар ўрнига, энди 10 млн долларни ташкил қилади.