Курсан Асанов бино ва қурилмаларни босиб олишда гумон қилиниб қўлга олинди

343

Ички ишлар вазирининг собиқ ўринбосари Курсан Асанов ИИВнинг тергов хизмати томонидан қўлга олинди. Бу ҳақда унинг оқловчиси Икрамидин Айткулов билдирди.

Унинг айтишича, Асановга Жиноят кодексининг 245-моддасининг 1-қисми «Бинолар ва қурилмаларни босиб олиш» бўйича айб қўйилмоқда.

* Биноларни, қурилмаларни, йўлларни ёки қатнашиш ва алоқа воситаларини, бошқа коммуникацияларни босиб олиш ёки уларни ушлаб туриш, уларни йўқ қилиш ёки бузиш хавфи билан ёки фуқароларни ўлдириш ёки уларнинг соғлигига зарар келтириш, хавфи билан бирга, давлат ёки бошқа органни, юридик ёки жисмоний шахсни (одамларнинг гуруҳини) бирор бир ҳаракат қилишга ёки қилмасликка мажбурлаш мақсадида қилинса, III категориядаги озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Асанов ИИВнинг тергов хизмати томонидан сўроққа олингандан кейин ушланган. Аввалига у гувоҳ қатори чақирилган. Айткулов буни сиёсий иш деб баҳолади.

«Ҳуқуқни ҳимоя қилиш органлари қўлга олиш бўйича қарорда у айбланаётган иш бўйича жиноятнинг фабуласини кўрсатган эмас. Фақат моддани ёзиб қўйишибди. Шунингдек ким жабрланганини ҳам аниқ ёзишмаган. Менинг мижозимни ҳеч қандай айби йўқ. Аксинча, у қийин вақтда вазиятни барқарорлаштиришга ҳаракат қилди. ИИВнинг раҳбарияти октябрь воқеалари вақтида қочиб кетишган, тизимни ҳаммаси қаровсиз қолган. У тартиб ўрнатгани учун уни мақташ керак эди», — деган фикрни Айткулов vesti.kg нашрига билдирган.

Шунингдек у, Асановни Бишкек ШИИБнинг вақтинча тергов жойига киритишганини қўшимча қилди.

4 октябрда ўтган парламент сайловининг натижасидан норози бўлганлар Оқ уйни олгандан кейин Асанов ўзини Ички ишлар вазири вазифасини бажарувчи деб эълон қилган. Бироқ бир-икки кундан кейин у бу хизматдан кетиб, ҳуқуқ тартибот органлари томонидан қўлга олинган. У раҳбарлик қилган қисқа вақтда ИИВнинг шахсий таркиби билан танишиб, журналистлар учун матбуот анжуманини ўтказишга эришган.

Бишкекнинг Биринчи Май туман суди Асановни 10 декабргача МХДҚнинг СИЗОсига қамаш қарорини чиқариб, Бишкек шаҳар суди мазкур қарорни ўз кучида қолдирган. Кейин Асанов прокуратуранинг илтимоси билан уй қамоғига чиқарилган эди. Шундан сўнг у президентликка номзод бўлгани сабаб ҳудудларда ташвиқот ишларини олиб бориш учун ўлкани айланишга рухсат берилган.

2021 йилнинг 10 январида ўтган президентлик сайловида 17 номзоддан бири бўлган. У сайловчиларнинг 0,49 фоиз овозига эга бўлган.