Собиқ вазир Абилгазиев «Кумтор» иши бўйича қўлга олинди

321

Собиқ премьер-министр Мухаммедкалий Абилгазиев «Коррупция» ва «Ноқонуний бойиш»да гумон қилиниб, миллий хавфсизлик давлат қўмитаси томонидан 26 январда қўлга олинди. Бу ҳақда махсус хизматнинг матбуот бўлими билдирди.

Маълумотга кўра, Абилгазиев ҳукуматни бошқарган вақтда «Кумтор Голд Компани» ишхонасига геологик разведка ва олтин қазиш ишларини олиб боришга қўшимча ер ажратиб берувчи қарорни имзолаган.

«Натижада Қумтўр олтин конининг майдони икки марта кўпайиб, 26,3 минг гектарга етиб қолган. Бу майдонга музликлар билан қўриқхоналар ҳам киради», — деб берилади МХДҚнинг билдирувида.

Махсус хизмат ҳукумат олтин қазувчи ишхонага қўшимча ер ажратаётганда коннинг ҳудудини кенгайтиришни тақиқлаган қонун ўз кучида бўлганини таъкидлаган.

Шунингдек МХДҚ Абилгазиев давлат хизматида ишлаб, ўзининг активларини ноқонуний кўпайтириб, уларни қонунийлаштириш учун Бишкек шаҳрида, Чуй ва Иссиқкўл вилоятларида мулк сотиб олган деб ҳисоблайди. Бундан ташқари, махсус хизмат собиқ премьер кўп қаватли уйларни қуриш тармоғига пул қўшиб, жиноий жавобгарликка тортилмаслик учун бу активларни бошқа одамларга ёздириб қўйгани айтилади.

Мухаммедкалий Абилгазиев 2018 йилнинг апрель ойида премьер-министр бўлиб тайинланган. 2020 йилнинг июнь ойида у «радиочастоталар» можароси сабаб ишдан кетишга мажбур бўлади.

Ўтган йилнинг октябрь ойида Молия полицияси Абилгазиевни чет ўлкага чиқишини тақиқлаган.

Бундан ташқари, 26 январда ички ишлар вазирининг собиқ ўринбосари Курсан Асанов ҳам қўлга олинган. Унинг адвокати Икрамидин Айткуловнинг айтишича, Асановга «Биноларни ва қурилмаларни босиб олиш» моддаси билан айб қўйилмоқда.