Қирғизистонда коронавирусдан уч киши вафот этиб, яна 107 кишида вирус аниқланди

250

Республика штаби 27-январда Қирғизистонда коронавирус 107 кишида аниқланганини маълум қилди.

Ҳудудлар бўйича:

  • Бишкек шаҳрида — 45;
  • Чуй вилоятида — 27;
  • Ўш вилоятида — 16;
  • Иссиқкўл вилоятида — 11;
  • Жалолобод вилоятида — 5;
  • Ўш шаҳрида — 1;
  • Норин вилоятида — 1;
  • Талас вилоятида — 1.

Ўтган суткада коронавирусдан 148 бемор соғайди — уларнинг орасида уч тиббиёт ходими бор.

Коронавирусдан Бишкек шаҳрида — 60, Чуй вилоятида — 46, Иссиқкўлда — 21 ва Ўш вилоятларида ўн, Норин вилоятида беш, Жалолобод вилоятида уч, Ўш шаҳрида икки ва Баткен вилоятида бир бемор соғайиб, касалхонадан чиқарилди.

Бундан ташқари коронавирусдан Бишкек шаҳрида уч бемор вафот этди.

Бу билан Қирғизистонда COVID-19 инфекциясини юқтирганларнинг умумий сони 84 175га етди. Улардан 80 330 бемор соғайиб, 1 405 киши вафот этган.

Бугунги кунда касалликдан 607 бемор касалхоналарда даволанмоқда — уларнинг орасида 25 киши ўта оғир аҳволда. Шунингдек 900 одам уй шароитида даволанмоқда.