20 январда Марказий сайлов комиссияси «Клооп»нинг 10 январда ўтган президентлик сайлови ва референдум вақтидаги қонунбузарликлар бўйича шикоятларига боғлиқ бир қанча огоҳлантиришлар ва тушунтиришлар берди.
Йиғиндан сўнг МСК аъзолари уч ҳудудий сайлов комиссиясига (ҲСК) ва 10 УСКга огоҳлантириш бериб, 28 УСКга тушунтириш ишларини олиб бориш қарорини қабул қилди.
Унда МСК раисаси Нуржан Шайлдабекова «Клооп»нинг даъво аризалари сайлов жараёни ишини яхшилашга ёрдам беришини таъкидлади.
«Бу сизларнинг аризангизни ишчи гуруҳ [МСКнинг] қараши яхши натижада деб ўйлайман. Огоҳлантириш ва тушунтириш ишлари бўлиш-бўлмаслигига қарамай, сизларнинг аризангиз сайлов жараёни процедураларини яхшилаш устида ишлашга асос бўлади», – деб билдирди Шайлдабекова.
Қирғизистондаги президент сайлови ва бошқарув формаси бўйича референдум 10 январда ўтган. «Клооп» сайлов жараёнини кузатувчи 1500дан ортиқ кузатувчи тўплаган.
Натижада «Клооп»нинг кузатувчилари овоз бериш махфийлигини бузган 400дан ортиқ қонунбузарликларни аниқлаган. Кузатувчилардан келган 1500 билдирув асосида «Клооп»нинг юристлари республика бўйича 44 ҳудудий сайлов комиссиясига нисбатан 22 даъво аризасини тўлдириб, унда «Сайлов ҳақидаги» қонунни бузган 210 участкадаги сайлов натижасини бекор қилиш талабини қўйган.
Президентлик сайлови ва референдумнинг натижасини МСК 20 январда қабул қилган. Шу куни МСК Садир Жапаровни муддатсиз президентлик сайловининг ғолиби деб, бошқарув формасига боғлиқ референдумда президентлик бошқарув танланганини маълум қилди. Жапаровнинг қасамёд маросими 28 январда Бишкекда бўлади.