Марказий сайлов комиссиясининг матбуот хизмати хабар қилишича, Тоқтоғул туман ҲСКнинг овоз бериш натижасини ҳақидаги протоколини қабул қилишда, №2238 участкасида электрон урнадаги бюллетенлар номи аниқланган сайловчиларнинг сони кўп бўлиб чиққан.
«Сайлов натижасини чиқаришда номи айтилган участканинг натижаси яроқсиз деб топилади», — деб билдирди МСКнинг матбуот хизмати.
Шунингдек, бинодан ташқари овоз беришдаги 6 участканинг натижаси бекор қилинади. Унда кўчмага урнага тушган бюллетенларнинг сони махсус реестрга рўйхатга олинган сайловчиларнинг сонидан кўп бўлган.
МСКнинг маълумотига кўра, бинодан ташқари овоз берган №3234 рақамли Тонг туманидаги ҳамда Аравон туманидаги №5363 участкаларининг, Ўш шаҳрининг тўрт участкасининг натижаси бекор қилинади.
Ҳудудий сайлов комиссиялари бутун Қирғизистон бўйича 6 участкада президентлик сайлови бўйича, 7 участкада референдум бўйича овоз беришнинг натижасини яроқсиз деб топган.
Қонун бўйича бюллетенларнинг сони референдумнинг қайд этилган иштирокчиларининг сонидан 0,1 фоиздан ортмаслиги керак. Бюллетенлар сонининг сайловчиларнинг сонидан кўп бўлиши, бюллетенларни атайлаб кўп сонда солиб юборганини англатади. Сайловдаги қонунбузарликлар
Ўлкада 10 январда муддатсиз президентлик сайлови ва бошқарув формасини аниқлаш бўйича референдум ўтди. «Клооп»нинг кузатувчилари ўлка бўйича 1500 қонунбузарликлар ва бошқа воқеаларни рўйхатга олди.
Сайлов куни Қирғизистоннинг барча ҳудудларидан қоидабузарлик ёки техник носозликлар ҳақида маълумотлар ҳар дақиқа сайин келиб тушди. Аниқ айтадиган бўлсак, 17 иш соати оралиғида 1500га яқин мандемли кўринишлар ва қоидабузарликлар бўйича маълумот келган. Ўлка бўйича очилган участкаларнинг камида 8%да қўпол қонунбузарликлар бўлган, улар сайлов натижаси бўйича шубҳа уйғотмоқда.
«Клооп»нинг кузатувчилари кўпроқ овоз бериш яширинлиги бузилганини билдиришган. Улар 420 марта қайд этилган. Демак, сайлов комиссиясининг аъзоси ёки нотаниш одам овоз бериш кабинасининг ёки автоматик ҳисоблаш урнасининг ёнига жуда яқин турган. Қонун бўйича улар урнадан 1,5 метр узоқ туриши керак. Айрим ҳолларда УСКнинг аъзолари бюллетенни суратга олиб, сайловчининг ўрнига бюллетенни бошқа одам солаётган фактларни кўрмаганга солишган.
Бундай ҳаракатлар натижасида сайловчи қонун томонидан кафолатланган тўлиқ яширин ҳолда ишонган номзодини сайлай олмаган.
Иккинчи марта кузатувчиларимиз автоматик урналар (АСУ) ишидаги қонунбузарликлар кўп бўлганини хабар қилишган. Қонун бўйича ҳар бир участкада техник носозликлар бўлса деб, яна бир қўшимча электрон урна ва икки аввалги ичи кўриниб турган тиниқ урна қўйилади.
Агар биринчи электрон урна бузилиб қолса, сайлов комиссиясининг аъзолари урна бузилганлиги ҳақида акт тузиб, иккинчисини қўйиши керак. Қўшимча олиб келинган иккинчи урна ҳам ишдан чиқса, унда ҳам акт тузилиб, оддий урнадан фойдаланилади. «Клооп»нинг кузатувчилари ўлка бўйича АСУнинг ишида 357 қонунбузарликни аниқлашган.
Кўп ҳолларда УСК аъзолари электрон урна бузилгани бўйича акт тузмай, аввалги урнани ўрнатиб, кейин бюллетенларни ўзбилармонлик билан электрон урнага (АСУ) солишган.
Айрим участкаларда электрон урналар ишдан чиққанда бюллетенлар урнанинг устига йиғилиб, кейинчалик УСК аъзолари уларни ўзлари солишган.