«Одамлар ўлаётганда айримлар пул ишлаган». Бекешев комиссиянинг натижаси ҳақида

287

Депутат Дастан Бекешев ўзининг телеграм каналида гуманитар ёрдамни тақсимлаш ва COVID-19га қарши курашнинг самаралилиги бўйича комиссиянинг иши ҳақида айтиб берди.

Бекешевнинг айтишича, 18 январда комиссия гуманитар ёрдамни бўлиштиришда қонунбузарликлар бўлганини аниқлаганини билдирди.

«Кўп нарса ноаниқ кўрсатилган, ҳаммаси қаерга кетгани номаълум. Ўлимлар бўйича расмий статистика билан комиссия текширган ўлимлар сонидаги фарқ – бир неча мингни ташкил қилди», — дейди депутат.

Шунингдек, комиссиянинг маълумотига кўра, 2019 йили Қирғизистонда 24 мингга яқин одам қазо қилган, 28 мингга етганини билдирган. Мана шу фарқ Бекешевнинг айтишича, COVID-19 касаллигидан вафот этганлар сонидан хабар беради.

«Кўпини бошқа касалликлар қаторига қўшиб юборишган, улар эса коронавирусдан ўлган», — деб тушунтирди Бекешев.

Парламентарий комиссия оддий шифокорларни жазоламасдан, юқори лавозимдаги одамларни жавобгарликка тортишга қарор қилганини қўшимча қилган.

«Кўп хатоликлар бўлган, қаерда билим етарли бўлмаса, айрим ҳолларда одамлар ўлаётганда шунчаки пул ишлашди», — дейди у.

COVID-19 бўйича комиссия

Вице-премьер-министр Элвира Сурабалдиева 15 январда гуманитар ёрдамни бўлиштириш бўйича комиссия текширувининг натижаси ҳақида айтиб берган. Қирғизистон гуманитар ёрдамни коронавирус пандемиясига қарши курашиш учун олган.

Унинг айтишича, Қирғизистонда COVID-19дан ўлганлар сони Соғлиқни сақлаш вазирлигининг расмий статистикасида кўрсатилганидан анча кўп. Бундан ташқари, Сурабалдиева айрим одамлар ўлкага келаётган инсонпарварлик ёрдамларини ўғирлашганини айтган.

«Врачлар қаҳрамонлик билан ажал билан курашаётганда айрим етакчилар узоқ муддатга соғлиги сабаб таътилга чиқишган. Айрим касалхоналарнинг бош шифокорлари қизил ҳудудга яқин ҳам йўламаган», — деган вице-премьер.

Қирғизистонга келган гуманитар ёрдам

Қирғизистон ҳукумати пандемия бошлангандан бери коронавирус билан курашишга 300 минг доллардан ортиқ маблағ олган. Бу маблағнинг кўп қисми насия қатори берилса, қолгани грант қатори берилган.

Шунингдек ўлка ҳукумати келиб тушган маблағларни очиқ тақсимлаган эмас. «Клооп» журналистларининг гуманитар ёрдамни бўлиниши бўйича ҳукумат органларидан ҳисобот олиш ҳаракатлари самарасиз бўлган.

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг расмий маълумотига қараганда, 19 январга кўра пандемия бошлангандан бери ўлкада COVID-19 юқтирган 83 178 ҳолат рўйхатга олинган. Касалхоналардан соғайиб чиққанлар сони 79 249 ташкил қилади.

Коронавирус касаллиги кучайиб кетиши сабаб 1 387 киши ўлган. Шу билан бирга Соғлиқни сақлаш вазирлиги вафот этганларнинг статистикасига икки марта аниқлик киритган – олдин муассаса пневмониядан ўлганлар COVID-19 касаллиги сабаб ўлганларнинг статистикасига кириши керак деб билдирган. Кейин вазирлик 400дан ортиқ одамни бу рўйхатдан чиқариб, уларнинг ўлимига бошқа касалликлар сабаб бўлган деган хулосага келган.