Финпол: «Ошэлектр» ер билан бинони 30 млн сомга арзон сотгани аниқланди

271
Иллюстратив сурат

Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш хизмати 19-январда «Ошэлектр» ишхонаси давлат бюджетига 30 миллион сомдан ортиқ зарар келтирганини билдирди. Мазкур факт бўйича судгача текширув ишлари бошланди.

Маълумотга кўра, мазкур ишхонанинг масъул одамлари Давлат мулк фонди билан келишмай туриб ишхонанинг аввалги маъмурий биносини ва унга яқин жойлашган ер участкасини 8 миллион сомга сотиб юборишган.

Бинонинг умумий майдони 619,66 квадрат метрни ташкил қилиб, 1665,0 квадрат метр ер участкасида жойлашган эди. Молия полицияси маълум қилишича, ер сотишда бундай участканинг ўртача бозор баҳоси — 1 сотих ер учуе таҳминан 30 минг АҚШ долларини тузган.

Натижада давлатга 30 миллион сомдан ортиқ зиён келтирилган.

«Ҳозирда финполиция томонидан ишхонанинг масъул ходимларини жавобгарликка тортиш ва келтирилган моддий зарар ўрнини тўлдиришга йўналтирилган тегишли ҳаракатлар бормоқда», — деб ёзилади пресс-релизда.

Мазкур ишхонанинг матбуот котиби Нурлис Токонбаев «Азаттык»қа бинони сотишда қонун бузилмаганини, бино эскиргани учун уни сотишга ва янги бино сотиб олишга мажбур бўлганини билдирди.

Матбуот котибининг айтишича, эски иморатни сотишдан тушган пулга янги бино сотиб олишга ва таъмирлашга кетган ҳаражатларни ёпиш кўзда тутилган. Қарор ишхонанинг директорлар кенгаши билан бирга қабул қилиниб, «Миллий энергохолдинг»га ва Давлат мулк фондига ҳам хабар берилган.

«Ер “Ошэлектр”га эмас, маҳаллий ҳукуматга қарашли. Ўш шаҳрининг асосий планида бу ер кўкаламзорлаштириш учун мўлжалланган. Сотишдан тушган маблағ “Ошэлектр”нинг темир, бетон маҳсулотларини чиқарувчи цехи жойлашган 50 сотих ер участкасини сотиб олишга сарфланди», — деб қўшимча қилди у.

«Ошэлектр» очиқ ҳиссадорлик жамияти — Ўш, Баткен вилоятларини ва Ўш шаҳрини электр энергияси билан таъминлайди. У 2001-йили «Кыргызэнерго» ҳиссадорлик жамияти қайта тузиш асосида «Ошэлектр» ОҲЖ деб аталган.