Бишкек — Истанбул — Бишкек йўналиши бўйича авиа қатновлар сони кўпаяди — «Манас» аэропорти

20 январдан бошлаб Истанбул — Бишкек — Истанбул йўналиши бўйича авиа қатновлар сони ҳафтада 7 мартагача кўпайтирилади. Бу ҳақда «Манас» халқаро аэропортининг матбуот хизмати билдирди.

Матбуот хизматининг маълумотига кўра, кунлик рейсларни Turkish Airlines компанияси амалга оширади.

Бу вақтгача авиа компания мазкур йўналиш бўйича парвозларни ҳафтада беш марта бажарган.

Туркия Қирғизистон билан авиақатновни ўтган йилнинг август ойида қисман тиклаган эди. Унга қадар кўплаган мамлакатлар, унинг ичида Қирғизистонда ҳам 2020 йилнинг мартида коронавирус тарқалиши хавфи сабаб чегараларини ёпган эди.

Ўша вақтда Истанбулдан Бишкекка қирғизистонликларга, уларнинг фуқаролиги бор бошқа қариндошларига, дипломатларга ва бошқа айрим одамларга учиб келишга рухсат берилган.

2020 йилнинг декабрь ойида Туркия ҳукумати мамлакат ҳудудига кираётган ёши 6дан катта йўловчилар натижаси салбий бўлган ПЧР-тестга эга бўлиши кераклигини ва бу тест парвозгача 72 соат ичида олинган бўлиши кераклигини билдирган. Тест топширганлиги ҳақидаги маълумотномани бортга киришдан олдин кўрсатиш керак.

Бундай талаблар 2021 йилнинг 1 мартигача кучида бўлади. Агар COVID-19 ҳолати яхшиланмаса, унда талаб муддати узайтирилади.