ИИВ колонияларнинг бирида жиноий даромадларни қонунийлаштириш схемасини аниқлади

304

Ички ишлар вазирлигининг матбуот хизмати МХДҚнинг, ЖЎДХнинг ва ИИВ ходимлари судланганлар орасида пул йиғиш, қонунийлаштириш, уларни «Элсом» ҳамёнига йиғиш бўйича схемани топишганини билдирди.

Тергов версиясига кўра, 1992 ва 1987-йилги судланган фуқаролар колонияда жазо ўтаётган вақтда бошқа судланган одамлардан пул талаб қилиб, гиёҳванд моддаларни сотиб олиб, қимор ўйинларини ўтказиб туришган. Тушган пулларни улар криминал эҳтиёжлар учун «общак кассаси»га ўтказиб туришган.

Шу билан бирга, қамоқдагилар «положенец» ва «смотрящий» деган криминал мақомларга ҳам эга. Дастлабки маълумотлар бўйича «Элсом»нинг ҳисобида миллион сомдан ортиқ маблағ бўлган.

«Жиноий йўл билан тушган пуллар “Элсом” мобил иловаси орқали тушиб турган. Кейин бу пуллар жиноий эҳтиёжларга бўлиниб сарфланган», — деб билдиришди муассасадан.

Бундан ташқари, ИИВ жиноий гуруҳнинг «общак» пуллари сақланган яна уч аъзосини аниқлаган — улар пулларни қонунийлаштириш ишларини олиб боришган. Гумондорларнинг уйлари тинтув қилинган вақтда 297 минг сом ва 8 200 доллар (18-январдаги курс бўйича 697 минг сом) пул топилган.

Ишнинг барча материали «Жиноий йўл билан топилган даромадларни ҳалоллаш» моддаси билан ЖУРга рўйхатга олиниб, тергов ишлари давом этмоқда.