Республика штабдан 14-январда коронавируснинг янги 136 ҳолати рўйхатга олинганини маълум қилишди. Касалликка чалинганларнинг 52сида COVID-19 лабораториядан аниқланган, қолган 84да клиник-эпидемиология тасдиқлаган.
Ҳудудлар бўйича кўрсаткич:
- Бишкек шаҳри — 83;
- Чуй вилояти — 34;
- Жалолобод вилояти — 9;
- Ўш вилояти — 2;
- Баткен вилояти — 2;
- Талас вилояти — 1;
- Норин вилояти — 5.
Қирғизистонда COVID-19га чалинган беморларнинг умумий сони 82 723га етди. Ҳудудлар бўйича коронавирус энг кўп Бишкекда рўйхатга олинди — 27 625. Чуй вилоятида — 11 913, Ўш вилоятида — 8 328, Жалолободда — 9 874, Иссиқкўлда — 7 401, Ўш шаҳрида — 5 543, Баткенда — 7 166, Норин вилоятида — 2 304 ва Талас вилоятида — 2 569 ҳолат рўйхатга олинди.
Сўнгги бир суткада ўтказилган ПЧР таҳлилларининг сони — 3 166.
Шунингдек, бир сутка давомида 205 бемор коронавирусдан соғайиб, уйларига чиқарилди. Соғайганларнинг энг кўпи Бишкек шаҳрида — 72, Чуй вилоятида — 53, Жалолобод вилоятида — 6, Ўш вилоятида — 15, Ўш шаҳрида — 5, Баткен вилоятида — 10, Иссиқкўл вилоятида — 26, Норин вилоятида — 14, Талас вилоятида — 4 бемор касалликни енгди.
Шу билан республика бўйича 78 563 бемор касалликдан соғайди. Касалхоналарда 806 бемор даволанмоқда. Улардан 41 киши ўта оғир аҳволда. Уй шароитида 1 047 киши даволанмоқда.
Шунингдек бир кеча-кундузда Бишкек шаҳридан уч COVID-19 юқтирган бемор вафот этган. Қирғизистонда умумий ўлим кўрсаткичи 1 378 киши.
Бундан ташқари, ўлка бўйича тиббиёт ходимлари орасида коронавирус юқтирган ҳолатлар бўлмади. Бир сутка ичида олти ходим соғайди. Бу билан коронавирус юқтирган тиббиёт ходимларининг умумий сони 4 150га етди, улардан 4 040 ходим соғайган.