«Алтын» заргарлик буюмлар дўкони кўп хотинликни «мақтаган» реклама олди

326

«Альтын» заргарлик буюмлари дўкони ўз рекламасида кўп хотинлик яхши эканини кўрсатган.

«Альтын» дўкони эгаларидан бири Антонина Бабосюк эълон қилган роликда уч келин кўрсатилган, улар бир эркакнинг аёллари.

 

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от Antonina Babosyuk (@antonina_babosyuk)

Видеодаги аёллар «куёви» тақдим этган совғаларни муҳокама қилишади. Сюжет бўйича «аёли» турмуш ўртоғи унга қимматбаҳо сирға таққани ҳақида гап бошлаб, куёви уни бошқаларга қараганда кўпроқ яхши кўришини айтади.

«Албатта, сен аёлсан-да», – деб жавоб беради унга бошқаси.

Суҳбат давом этиб, «аёл» турмуш ўртоғини мақтаб, «бизни эримиз лол қолдиришни билади» дегани кўрсатилади.

Шундан сўнг бошқа «аёли» уларни куёви кўп жойни айланиб, «энг яхши тиллани «Альтин»«дан топганини айтади.

Олдин Жиноят кодексида кўп хотинлик учун икки йилгача озодликдан маҳрум қилиш моддаси бўлган. Бироқ 2017 йили тузатиш киритилганда мазкур моддани декриминаллаштирилиб, ҳозирда жазо – 1000 сом жарима тўлаш ёки жамоат ишларига жалб қилишга ўзгартирилган.

Роликдаги аёлларнинг ҳуқуқини бузилиши

Бу тижорий ишхоналарни аёлларнинг ҳуқуқи бузилишини позитив тарзда кўрсатган биринчи реклама эмас. Бу вақтгача Kozu Grill муассасаси қиз олиб қочиш оддий кўриниш қатори ёритилган рекламани чиқарган.

Роликнинг сюжети бўйича, бўз уйда ота-бола, уларнинг яқинлари олиб қочиб келинган қиз ўтирган.

«Вой болам, нимага бундай қилдинг, тагли-тугли одамни мунчоқдай қизини олиб қочганинг нимаси?” — дейди отаси. Боласи эса отаси ҳам бир замонлар онасини олиб қочиб уйланганини айтиб жавоб беради. Йигитнинг айтишича, қизни севдириб олиш учун унга икки кун етади.

Йигитнинг отаси аввалига боласининг сўзларини инкор қилиб, у турмуш ўртоғи билан бир-бирини севиб турмуш қурганини айтади.

Унгача қизнинг отаси эшикдан кириб, қизини олиб кетишга ҳаракат қилади. Бироқ уйнинг эгаси таъмини татиб кўринглар деб қўзи грилни таклиф қилади. Уни таъмини татиган ота қизининг қаршилигига қарамай, олдинги фикридан қайтади.

Бунга қадар қизнинг синглисини Иссиқкўлга олиб чиқилгани маълум бўлади. Бу хабарни эшитган қизнинг отаси Иссиқкўл томон йўл олади. Бу орада боласи отасига қўзи қўзи гриль Иссиқкўлда ҳам очилганини айтади.

Жамоатчиликнинг кескин танқиди ва ОАВ материалларидан кейин ролик ўчирилиб, компания кечирим сўраган.