МХДҚ «Алтуха» деб танилган криминал авторитет Алтинбек Ибраимовни қўлга олди

302

МХДҚ Бишкекда 13 январда жиноий гуруҳ аъзоси, «Альтуха» лақаби билан танилган Альтинбек Ибраимовни қўлга олди.

Маълумотга кўра, Ибраимов жиноят оламида асосий ўринни эгаллайди. Ҳозирда у МХДҚнинг вақтинча сақлаш жойига киритилган. Тергов ишлари бормоқда.

«Унга нисбатан тегишли тергов амаллари бормоқда. Шунингдек уни жиноий ишларга алоқаси бор-йўқлиги аниқланмоқда», – деб айтилади билдирувда.

11 январда ИИВнинг криминалмилиция хизмати Альтинбек Ибраимов билан тушунтириш ишлари олиб борилган. Бу ҳақдаги маълумотни «Клооп»га муассасанинг матбуот хизмати тасдиқлаган.

ИИВнинг матбуот хизмати «бир неча марта судланган», «смотрящий» мақоми бор одамга қонун ва тартибни сақлаш зарурлиги ҳақида огоҳлантирилганини билдирган. Шунингдек бу одамга «расмий огоҳлантириш» ҳам эълон қилинган.

«Ички ишлар органлари томонидан жиноий йўллар билан даромадга эга бўлган, уни қонунийлаштиришга қарши ҳаракатлар бормоқда. Унинг ичида уюшган жиноий гуруҳларнинг моддий манбаларини аниқлаш ҳам бор», – деб билдиришди муассасадан.

Бир кун олдин ижтимоий тармоқларда ҳуқуқ тартибот органи ходимлари Ибраимовга тушунтириш ишларини олиб бораётган видео тарқаган.

Видеода милиция ходими Альтуханинг «криминал» бўлиш орзуси борлигини эшитганини айтиб, келажакда Қирғизистонда УЖГ билан кураш бўлишини, энди «бундай бўлмаслигини» «ёдингдан чиқарма» деб айтган. Ибраимов бошини эгиб, жавоб берган.

Альтуха ким?

Ҳуқуқ тартибот органлари маълумотига кўра, Альтинбек Ибраимов етти марта судланган, криминал муҳитни «қўллаган» ва Камчи Кўлбаевнинг жиноий гуруҳининг фаол аъзоси бўлиб ҳисобланади.

Ибраимовнинг номи икки йил олдин пора талаб қилгани учун 2015 йили қўлга олингандан кейин танилган. Тергов версияси бўйича, у шериклари билан тадбиркор Руслан Матниязовни куч билан машинага солиб, ундан 80 минг доллар талаб қилишган.

Ибраимов ва шериги Тинчтик Орозалиевга «Ноқонуний озодликдан маҳрум қилиш» ва «Таҳдид» моддалари бўйича айб қўйилган. Бироқ туман суди уларни оқлаб, озод қилган.

Унда жабрланувчининг аёли суднинг қарори устидан Бишкек шаҳар судига шикоят қилган. Шаҳар суди Альтухани 11 йилга озодликдан маҳрум қилган. Шундан сўнг 2017 йили Свердлов туман суди Ибраимовни таҳдид бўйича айблашга далиллар етишмаслигини билдириб, жазодан озод қилган.